17:50 (21.10.2024)

499

Олимлар бактериялар асосида саратонга қарши вакцина ишлаб чиқди

Колумбия университети олимлари саратон касаллигини самарали даволаш усулини — организмни саратон ҳужайраларини йўқ қилишга дастурлаштирувчи вакцинани ишлаб чиқди.

Университет веб-сайтига кўра, янги маҳсулот пробиотик бактерияларга асосланган. Улар танани саратон ҳужайраларини йўқ қилишга "ўргатадиган" ўзгартирилган ҳужайраларни "етказиб беради". Шу билан бирга, ишлаб чиқувчилар бактериал вакцина ўсимтанинг ҳар бир тури учун алоҳида ишлаб чиқилганлигини таъкидладилар. Шунингдек, ишлаб чиқилган вакциналар келажакда саратон касаллигининг қайталанишини олдини олиши мумкинлиги хабар қилинган.

Вакцина қандай ишлайди?

Олимлар генетик жиҳатдан ўзгартирилган E. coli бактерияларининг пробиотик штаммини қўллашди. Бактериялар иммунитет тизимини саратон ҳужайраларини таниб олиш ва уларга ҳужум қилиш учун "ўргатади", соғлом ҳужайраларга тегмайди. Бактериал вакцина ўсмаларга кириб, у ерда танага зарар етказмасдан фаол иммунитет реакциясини қўзғатиши мумкин.

Ҳар бир вакцина ҳар бир бемор учун индивидуал равишда ишлаб чиқилади. Бактериялар беморга хос бўлган саратон ҳужайралари мутацияларига ҳужум қилиш учун дастурлаштирилади. Бу даволаш самарадорлигини оширади ва ножўя таъсирлар хавфини камайтиради.

Тадқиқотчилар яқин келажакда вакцинани одамларда синаб кўриш мақсадида ушбу усулни такомиллаштиришда давом этмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech