09:00 (24.05.2023)

2437

Ҳиндистонда йўтал сироплари мажбурий синовдан ўтказилади

Мамлакат ташқи савдо бош бошқармаси буйруғига асосан, маҳаллий фармацевтика компаниялари 1 июндан бошлаб давлат лабораторияларида йўтал сироплари сифатини текширишлари шарт.

Экспорт учун мўлжалланган йўтал сироплари учун мажбурий синов жорий этилади. Бу ҳақдаги қарор Гамбия ва Ўзбекистонда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори-дармонларни қабул қилган ўнлаб болалар ўлимидан сўнг Ҳиндистон расмийлари томонидан қабул қилинган.

“Йўтал сиропи экспортига 2023-йил 1-июндан бошлаб экспорт намуналарини синовдан ўтказиш ва айрим давлат лабораторияларида сертификат олиш шарти билан рухсат этилади”, — дейилади ҳужжатда.

ЖССТ маълумотларига кўра, ўлимга этилен гликол ва диэтилен гликол токсинлари таъсирида буйракнинг ўткир шикастланиши сабаб бўлган.

Бир йил давомида Ҳиндистон 17,6 млрд. долларлик йўтал сиропларини экспорт қилган. Дори воситалари Aфрика мамлакатлари, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Буюк Британия, Непал ва бошқа давлатларга етказиб берилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech