14:19 (19.05.2023)

2415

Баъзи ошқозон ярасига қарши дорилар йўриқномаларига янги ён таъсир қўшилади

Ошқозон безларининг секрециясини камайтирадиган дориларнинг кўрсатмаларига янги ножўя таъсирлар киритилади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир қатор дори воситаларидан тиббий фойдаланиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритишни тавсия қилди. Янгиланган маълумотларга кўра, протон помпаси ингибиторларини қабул қилишда буйрак касаллиги (ўткир тубулоинтерститиал нефрит) ривожланиш хавфи мавжуд. Бу ҳақдаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ножўя таъсирлар" бўлимига барча ўзгартиришларни киритишни тавсия қилди.

Протон помпаси ингибиторлари бўйича кўрсатмаларда маълумот янгиланиши зарур бўлган препаратлар (ХПН келтирилган): омепразол, пантопразол, рабепразол, лансопразол, эсомепразол, декслансопразол. Ушбу дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари эгалари тиббий фойдаланиш бўйича кўрсатмаларда ушбу ножўя таъсирлар тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини назорат қилишлиги керак. Юқоридаги маълумотлар бўлмаса, "Ножўйи таъсирлар" бўлимида препаратни қабул қилишда буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин бўлган ўткир тубулоинтерститиал нефрит (ТИН) ривожланиш хавфи мавжудлигини кўрсатиш тавсия этилади.

Тубулоинтерститиал нефрит — буйрак каналчалари ва интерститиумнинг асосий шикастланиши бўлиб, буйрак функциясининг пасайишига олиб келади.

Протон помпаси ингибиторлари ошқозон безларининг секрециясини камайтирадиган катта дорилар гуруҳини ўз ичига олади. Ушбу дорилар ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси каби кислотага боғлиқ касалликларни даволаш учун ишлатилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech