12:40 (07.04.2023)
3486
Россия Экологик Оператори (РЭО) Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли учун дори воситалар қадоғи ва муддати ўтган дориларни йиғиш тизимини яратиш таклифи билан хат юборди. Шу каби хатлар Табиий ресурслар вазирлиги ва Роспотребнадзорга юборилади, деб хабар берди "Известия" газетаси.
Ушбу ёндашув шифохоналарда, клиникаларда ва дорихоналарда махсус идишларни жойлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун санитария қоидаларига ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.
Россияда амалиётида улар ҳали яроқсиз дорилар, блистрлар ва тиббий қадоқларни махсус идишларда йиғиш билан шуғулланмаган. Қоидага кўра, муддати ўтган дори-дармонлар чиқинди қутисига ташланади ёки канализацияга қуйилади, бу эса атроф-муҳитга зарар этказади, дейилади РЭО хатида.
Шу билан бирга, Мустақил дорихоналар уюшмаси директори Виктория Преснякованинг «Известия» нашрига айтишича, агар дорихоналардан фармацевтика чиқиндиларини йиғиш ва йўқ қилиш талаб қилинса, уларнинг харажатлари сезиларли даражада ошади.