17:29 (18.09.2024)
505
Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари Деҳлидан келган йўловчи нон орасига, ширинликлар ва совун қутилари ичига дори воситаларини яширганини фош қилишди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан Деҳлидан келган йўловчи текширилган. Йўловчининг нон орасига, ширинликлар ва совун қутилари ичига 8 номдаги 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та конвалютадаги дори воситаларини яширганлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида, ушбу дориларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 40 млн сўмни ташкил қилмоқда.