17:27 (17.11.2023)

1061

Шифокор энергетик ичимликларнинг асосий хавфи тўғрисида огоҳлантирди

Aлкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликлар соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақида америкалик шифокор Стюарт Фишер Daily Mail нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, хавф кофеинда бўлиб, кўпинча бундай ичимликлар таркибида у кўп миқдорда мавжуд. Ушбу модда юрак ва буйраклар ишига салбий таъсир қилади.

Агар ичимлик "узоқ QT синдроми" деб аталадиган ноёб юрак касаллиги бўлган одам томонидан истеъмол қилинса, ҳатто 100 мг кофеин ҳам юрак хуружини қўзғатиши мумкин, дейди шифокор.

Бундай ташхис қўйилган одамларда юракнинг электр реполаризацияси жараёни бузилган бўлади. Реполяризация - бу юрак ҳужайра мембранасидаги натрий ионларининг дастлабки концентрацияси тикланадиган фаза, деб тушунтирди Фишер. Шундай қилиб, юракдаги мушак тўқималари кейинги қисқаришни амалга оширишдан олдин тикланади.

Бу жараёндаги бузилишлар аритмия, конвулсиялар ва ҳушидан кетишни келтириб чиқаради. Оғир ҳолатларда одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

Бироқ, шифокорнинг таъкидлашича, кофеиннинг юқори дозалари нафақат ушбу касалликка чалинган одамлар учун зарарли. Ҳатто мукаммал соғлом одамларда ҳам кунига 400 мг дан ортиқ ушбу моддани истеъмол қилиш бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлашиш, тез юрак уриши, мушакларнинг титраши ва чарчоққа олиб келиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech