09:02 (04.05.2023)

2472

Халқ табобатида қандай малака оширилади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Халқ табобатини ривожлантириш марказларига тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган (рўйхат рақами 3426, 07.04.2023 й.).

Низомда белгиланишича, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш халқ табобати ҳудудий марказлари томонидан амалга оширилади.

Малака ошириш курсларида ўқиш асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ўқув марказларида ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

Низом ўқиш учун аризаларни қабул қилиш ҳамда курс якунланганидан кейин аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Қуйидаги шахслар ўқишга қабул қилинмайди:

- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турадиган шахслар;
- умумий ўрта ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга бўлмаган шахслар.

Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади ва унинг натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Битирувчи 86-100 баллар оралиғида балл тўпласа, унинг билими “аъло” деб, 71-85 баллар оралиғида балл тўпласа “яхши” деб, 56-70 баллар оралиғида балл тўпласа, “қониқарли” деб баҳоланиб, аттестациядан ўтган деб ҳисобланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech