11:41 (20.06.2023)
2197
"L-Lizin Essinat Ineksiya uchun eritma 5 ml" (ишлаб чиқарувчиси JAJ "Galichfarm") дори воситаси Давлат маркази томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланган.
Ушбу дори воситасини муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда дори воситаларининг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниш бўйича тегишли кўрсатма берилди.