08:50 (11.06.2024)

205

"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сон Қарорига мувофиқ, "Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган (ариза берувчининг ушбу тоифага кириши ёки кирмаслиги тиббиёт муассасаси хулосасига кўра аниқланади), вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар даволаниш учун белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.

Ушбу тоифага кирмайдиган, бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят, республика даражасида ёки хорижий давлатда даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг даволаниши ёки жарроҳлик амалиётидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган ёшлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech