12:53 (19.08.2024)
1445
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида “маймун чечаги” касаллигини эрта аниқлаш ва эпидемик тарзда тарқалиб кетишини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида АОКАда ўтказилган брифингда Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маълумот берди.
Маймун чечаги – вирусли инфекция бўлиб, одамларга, ифлосланган нарсалар ёки касал ҳайвонлар билан мулоқот ва жинсий мулоқот орқали юқиши мумкин.
Жорий йилнинг 14 август куни ЖССТ Африкада тарқалаётган маймун чечагининг Clade 1b штаммининг янги тўлқини туфайли, соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Мамлакатимизга ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилди:
- Юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;
- касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;
- касалликни четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобил йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилди;
- Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;
Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда