09:00 (02.06.2023)
2452
Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Чехиянинг Dr. Muller Pharma компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”
Компания вакиллари Андреа Верис ва Ирина Филипи музокаралар давомида Ўзбекистонда фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорликни қайд этди.
Музокаралар якунларида Чехия томони мамлакатдан дори-дармон ва косметика маҳсулотларини тайёрлаш учун хомашё етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан яқин ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Dr. Muller Pharma дори воситалари, тиббиёт маҳсулотлари, биологик актив қўшимчалар ва косметика ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Европа, Африка ва Осиёнинг 40 дан ортиқ давлатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келади.