09:00 (06.09.2024)

830

ЖССТ антибиотик чиқиндилари хавфини камайтириш бўйича қўлланма ишлаб чиқди

Дори-дармонларга чидамли бактериялар йилига дунё бўйича 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Агар зарур профилактик чоралар кўрилмаса, 2050 бориб мазкур кўрсаткич 10 миллионга етиши мумкин.

Бундай ўсиш динамикасида антибиотикларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган фармацевтика чиқиндиларининг ҳам сезиларли таъсири бор.

Чунки ушбу турдаги чиқиндилар нафақат атроф-муҳит ифлосланиши, балки мавжуд препаратларга чидамли микроблар пайдо бўлиши ҳамда уларнинг мутацияга учраши учун шароит яратади.

Шуни ҳисобга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳи, илмий доиралар ва назорат органлари вакиллари билан ҳамкорликда антибиотик чиқиндиларини бошқаришга доир илк қўлланмани ишлаб чиқди.

Ундан бактерияларга қарши препаратлар ишлаб чиқарувчи компаниялар, назорат қилувчи органлар ва экология инспекторлари учун қатор тавсиялар ўрин олган.

Қолаверса, қўлланма орқали оддий истеъмолчилар ҳам фойдаланилмаган, яроқлилик муддати ўтган ёки нотўғри сақланган антибиотикларни қандай утилизация қилиш бўйича аниқ маълумотга эга бўлишлари мумкин. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech