Янгиликлар

not found

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади? Ўзбекистон (6-қисм)

Ўзбекистонда дори воситалари рекламаси Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рекламанинг айланиши соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органи саналади ва рекламанинг айланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади, реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланганда уларни бартараф этиш чораларини кўради, рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади ва ҳ.к. Фармацевтика корхоналари ўз реклама кампанияларини икки йўналишда амалга оширади. Булар соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва дорихона эгаларидан ташкил топган профессионал аудитория ҳамда кенг истеъмолчилар доираси учун мўлжалланган реклама маълумотидан иборат. Оммавий ахборот воситаларида фақат рецептсиз дори воситаларини реклама қилиш рухсат этилган.  Дорилар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас. Рекламаларда олимлар ва тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек, алоҳида шахсларнинг миннатдорлиги ва дори воситасининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади. Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламасида дори-дармон воситасини ноёб, энг самарали, қўшимча таъсирларнинг мавжуд эмаслиги жиҳатидан энг хавфсиз восита сифатида ифодалашга, бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашга йўл қўйилмаслиги керак. Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак. Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда, радио эшиттиришларда дастурларни реклама билан узиб қўйишнинг умумий давомийлиги дастур вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада дастур вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас.  Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: -фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини; -таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини; -юртимизда қўллаш учун рухсат этилмаган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситаларини.  

  • 1 Март, 09:02
  • Батафсил
not found

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади

«Soliq» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади. Хизмат шахсий ҳисобдаги Face ID бўлимида мавжуд. Буни амалга ошириш учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритиш, кейин селфи олиш ва уни тасдиқлаш учун юбориш керак. Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан QR-кодли харид чекларини “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоизлик кешбэк тўлаб келинмоқда. 2022-йил учун 2 млн нафарга яқин истеъмолчиларга 773 млрд сўм кешбек тўланди. 

  • 28 Февраль, 12:38
  • Батафсил
not found

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади. Лотин Aмерикаси. Бразилия (5- қисм)

Бразилияда дори воситалари рекламасини тартибга солиш билан боғлиқ вазият кўп жиҳатдан Хитой ва Россия учун тегишли бўлган ушбу соҳадаги меъёрий амалиётга ўхшайди. Ушбу соҳа учун асосий ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган 9294-сонли Федерал қонун бўлиб, у тамаки, алкоголли ичимликлар, дори-дармонлар, даволаш усуллари ва пестицидлардан фойдаланиш ҳамда реклама қилиш бўйича чекловларни белгилайди. Ушбу ҳужжатдан кўриниб турибдики, барча оммавий ахборот воситаларида фақат оғриқни қолдирувчи воситалар ва рецептсиз сотиладиган дорилар реклама қилиниши мумкин. Рецепт бўйича дори-дармонларни фақат тўғридан-тўғри махсус тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасаларига юбориладиган илмий, тиббий ва ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларида реклама қилиш мумкин. Шу билан бирга, қонун бундай дори-дармонларни реклама қилиш учун яна бир қатор қўшимча чекловларни белгилайди. Масалан, унда илмий жиҳатдан тасдиқланмайдиган баёнотлар бўлмаслиги, шунингдек, махсус малакага эга бўлмаган мутахассисларнинг кўрсатмаларидан фойдаланмаслиги лозим, шунингдек, касаллик аломатлари сақланиб қолса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш бўлиши керак.  

  • 28 Февраль, 09:07
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech