Янгиликлар

not found

Лайфхак: Aспириндан 5 та ноодатий фойдаланиш

Aспирин деярли ҳар қандай биринчи ёрдам тўпламида мавжуд бўлган дори. У нафақат оғриқ билан курашади, балки бошқа кўплаб ҳаётий вазиятларда ҳам фойдали бўлиши мумкин. 1. Ўсимликларни сақланг.Сувга қўшилган аспирин кесилган гулларнинг умрини сезиларли даражада узайтириши маълум. Бироқ, у боғдорчиликда ҳам яхши ёрдамчи. Битта таблеткани бир литр сувда эритиб, бу эритма билан замбуруғ билан касалланган тупроқни суғориш кифоя. Касаллик йўқолади ва ўсимликлар яхшироқ ўсади. 2. Доғлардан халос бўлинг.Иккита аспирин қўшилган 100 миллилитр сувга доғ кийимлар солинади. 3 соат давомида қолдирилади. Бу усул орқали нафақат доғларни, терлашдан қолган сариқ доғларни осонликча бартараф этиш мумкин. 3. Ҳуснбузар билан курашиш.Aспирин тери яллиғланишида яхши ёрдам беради, шунинг учун у тўсатдан чиққан ҳуснбузарни деярли кўринмас ҳолга келтириши мумкин. Бунинг учун майдаланган аспирин устига бир неча томчи сув солиб, ҳосил бўлган массани яллиғланган жойга бир неча дақиқага қолдириш кифоя. 4. Қазғоқдан халос бўлинг.Бунда майдаланган аспирин қўшилган шампун ёрдам беради. Бош ювганда аспирин аралаштирилган шампун сочларда бир неча дақиқа ушлаб турилади ва ювилади. Сўнгра оддий шампун билан сочни яна бир марта ювиш лозим. 5. Ҳашарот чаққанда терини тинчлантириш.Aгар сизни ари ёки бошқа ҳашарот чақиб олган бўлса, зарарланган жойга сувга намланган аспирин суртинг. Қичишиш йўқолади ва яллиғланиш камроқ сезилади. ОгоҳлантиришAспириннинг дори эканлигини унутманг, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан ишлатинг. Мисол учун, астмаси борлар ёки аспиринга аллергияси бўлганларлар бу доридан фойдаланмасликлари керак.

  • 16 Февраль, 11:51
  • Батафсил
not found

СOVID-19 ни бошидан ўтказган беморларда кузатилаётган олти хавфли асорат

Дунёда коронавирус пандемияси эълон қилинганидан буён роппа-роса 3 йил ўтди. Бу даврда касаллик қарийб 6,8 миллион нафар кишини ҳаётдан олиб кетди. Энг ёмони, ҳозир ҳам қатор мамалакатларда эпидемиологик вазият мураккаб. Вирус Ер юзи бўйича ойига 80-90 минг одамнинг ўлимига сабаб бўляпти. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19 пандемиясини яна уч ойга узайтиришга мажбур бўлди. Боз устига, сўнгги ойларда турли минтақаларда “омикрон” штаммининг ХBB.1.5 субварианти кенг тарқалмоқда. У ҳозиргача бизга маълум мутациялар орасида энг юқувчани сифатида баҳоланяпти. Аммо мутахассисларни ташвишга солаётган омил шундангина иборат эмас. Негаки, бу дард вақт ўтиши билан қатор хавфли асоратларини ҳам намоён қилмоқда. Шулардан энг кўп учраётгани — тромбоз. У ортиқча вазн, семизлик ва қандли диабет каби метаболик касалликлардан азият чекувчи беморларда айниқса, кўп кузатиляпти. Икинчи хавфли асорат — юрак фаолияти бузилиши. Гап шундаки, вирус қон томирлари, ўпка, юрак ва бошқа органлар тўқималарига киргач, уларни йўқ қилиб, яллиғланишни келтириб чиқармоқда. Бу эса, ўз навбатида, миокардит юзага келишига сабаб бўляпти. Учинчи хавфли асорат — депрессия ва хотира сусайиши. Пандемия бошланганидан буён шифокорлар CОVID-19ни бошдан ўтказган беморларда худди шу аломатларни қайд этишмоқда. Тўртинчи хавфли асорат — инсульт. Бу мазкур инфекция оқибатида мия томирларида кузатилаётган яллиғланиш жараёни билан боғлиқ. Бешинчи хавфли асорат — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг, ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келади. Олтинчи хавфли асорат — сон суяги, елка, тизза бўғимлари емирилиши билан кечмоқда. Оқибатда эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпаймоқда. Шифокорлар хулосасига кўра, коронавирусга қарши эмланиш нафақат унинг юқиши ёки оғир кечиши, балки хавфли асоратларидан ҳам ишончли ҳимоялайди. Айниқса, катта ёшли инсонлар, сурункали касалликка чалинган ва иммунитети заиф кишилар, биринчи навбатда, вакцина олишлари лозим.

  • 15 Февраль, 11:13
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech