Янгиликлар

not found

Ноқонуний муомалада бўлган 1 319 230 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жами 1343 та мурожаатлар тақдим қилинди. Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган экспертиза ҳулосасига кўра, 7731 турдаги 1 319 230 ўрам сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди ҳамда лаборатория таҳлиллари бўйича барча маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди. Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

  • 9 Январь, 10:06
  • Батафсил
not found

 2022 йилда умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситаларига сертификат бериш рад этилди

Республикамиздаги Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органларига бўлган мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди. Таҳлиллар натижасига кўра 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Польша, Россия, Румыния, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари (тўлиқ рўйхат) сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинди. Маълумот учун, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низом (рўйхат рақами 80-сон 21.02.2022)га кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!

  • 7 Январь, 17:57
  • Батафсил
not found

Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш меъёрларини биласизми?

✅ Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тартибга солинади. ✅ Қарорга мувофиқ: яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади: - турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари; - 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар. Бунда бир ўрамда: - қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас; - эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун —500 граммдан ортиқ эмас; - гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун —50 граммдан ортиқ эмас; - инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас; - инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас; - ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас. ✅ Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак! ✅ Кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим.

  • 7 Январь, 15:26
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech