Янгиликлар

not found

Ўзбекистон-Франция бизнес форуми

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ташкиллаштирилди. Хусусан, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири A.Иноятов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги  директори A.Aзизовлар био- ва онкологик препаратларни шартнома асосида ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатувчи “Boehringer Ingelheim” компаниясининг Франциядаги президенти Кристиан Вижсен билан музокаралар олиб бордилар. Юртимиз фармацевтика вакиллари жаҳоннинг илғор биофармасевтика компанияларидан бири бўлган “Boehringer Ingelheim” компаниясида илмий тадқиқот амалиётларини ўтказиш, шунингдек, респиратор, юрак-қон томир ва онкологик хасталиклар, Паркинсон касаллиги, ОИВ, тромбоемболиялар, сйеребровасксуляр касаллик, қандли диабет ва гепатитни даволашга мўлжалланган инновацион дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мазкур компания регионал раҳбарияти билан маҳаллийлаштириш имкониятларини чуқур ўрганишга қилишга келишиб олинди.

  • 3 Ноябрь, 09:02
  • Батафсил
not found

Парҳезшунос: Шоколад 50 ёшдан ошган одамлар учун жуда фойдали

Шоколад нафақат ёқимли таъм ва кайфият беради, балки жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Парҳезшунос 50 ёшдан ошган одамлар учун машҳур десертнинг фойдалари ҳақида гапирди, деб ёзади "Вечерняя Москва". Мутахассиснинг фикрича, шоколад ёшлик ва гўзалликни узайтириши мумкин. У қонни суюлтиради ва қон томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, шунинг учун у айниқса кекса одамлар учун фойдалидир. “Таркибида 70 фоиз какао бўлган шоколад, шунингдек, кўп миқдордаги антиоксидантлар эрта қаришни олдини олади. Бундан ташқари унинг таркибида полифеноллар ва ресвератрол ҳам мавжуд. Улар қариш тезлигини пасайтириш билан бирга, саратон, яллиғланиш касалликлари ва атеросклероз хавфини камайтиради, - деди диетолог. Шоколад иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, бу камроқ касал бўлишга ва шамоллаш билан курашишга имкон беради ва кўп миқдордаги магний асаб ва скелет тизимига фойдали таъсир кўрсатади: тинчлантиради ва бўшаштиради, сочлар, тишлар, тирноқ ва суяк ҳолатини яхшилайди, қон томирларини кенгайтиради ва қон босимини нормаллаштиради. Бошқа томондан, магний етишмовчилиги стрессни олдини олади. Aччиқ ва қора шоколадда кўп миқдорда кофеин мавжуд, шунинг учун кекса одамларга уни фақат куннинг биринчи ярмида истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундай шоколад одатда болалар учун мумкин эмас. Шоколадни истеъмол қилишда бир бўлагини олиб, оғизда аста-секин эритилиши ва чайнамаслик лозим. Шундай қилиб, тўйинганлик ҳисси тезроқ келади ва тана маҳсулотдан барча фойдани олади.

  • 2 Ноябрь, 17:30
  • Батафсил
not found

Эндокринолог нима учун дориларни чой билан ичиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирди

Дори ёки витаминларни чой билан қабул қилиш хавфли бўлиши ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда эндокринолог “Газета.Ру” билан суҳбатида айтиб ўтди. Мутахассиснинг фикрига кўра, чой таркибидаги кўп миқдорда бўладиган танин моддаси ошқозон-ичак трактида мувозанат бузилишига олиб келиши мумкин. Бу чой ичгандан кейин оғриққа сабаб бўлади. Чой танадан сувни тезроқ чиқиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун чанқоқни қондириш учун чой кўп ичилса, соғлиқ ёмонлашиши мумкин. Чойда мавжуд бўлган кофеин эса уйқу билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Витаминлар кўпинча чой билан ичилади ва бу, экспертнинг таъкидлашича, уларнинг самарадорлигини пасайтиради, чунки танин улар билан реакцияга киришиб, эримайдиган бирикмалар масалан, сўрилиши жуда қийин бўлган темир қўшимчалари ҳосил қилади. Шу билан бирга, чой антидепрессантларнинг таъсирини кучайтиради ва бу ҳаддан ташқари ҳаяжонланишга олиб келиши мумкин.

  • 2 Ноябрь, 15:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech