Янгиликлар

not found

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 10 ноябр куни “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда компания Бошқарув Раиси У. Салихбаева, раис ўринбосари А.Камилов, шунингдек, директорлар, бўлим бошлиқлари ва тизимдаги жамият раҳбарлари иштирок этишди. Кун тартибида:1. Компания тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларида 2023 йилнинг 9 ойлик якуни бўйича тасдиқланган бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;2.“Andijon Dori-Darmon” ва “Qashqadaryo Dori-Darmon” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг жорий йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;3.Dori-Darmon" АКда жорий йил 9 ой давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси, кирим ва чиқим бўйича таҳлили;4. Иккинчи гуруҳ моддий бойликларини янгилаш режаси бўйича амалга оширилган ишлар;5. Соҳага тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилди. Компаниянинг молия директори в.в.б. И.Абдусаломов жорий йилнинг 9 ойлик якуни бўйича эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ахборот берди. Қайд этилганидек, 2023 йилнинг 9 ойи давомида компания ва тизимдаги жамиятларнинг умумий товар айланмаси 568,6 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 412,5 млрд. сўмни, чакана товар айланмаси 156,1 млрд.сўмни ташкил этди. Шундан сўнг, "Andijon Dori-Darmon” АЖ раҳбари А. Аҳмаджонов ҳамда “Qashqadaryo Dori-Darmon” МЧЖ директори Қ.Сайдуллаевнинг жамиятларда 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди. Dori-Darmon" АКда жорий йил 9 ой давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси ҳақида тижорат директори Нурали Ҳусанов маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг, тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг товар айланмаси бизнес режа кўрсаткичларига нисбатан бажарилиши танқидий руҳда муҳокама қилинди. Иш ва савдо сифатини ошириш, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди. Йиғилишда компания фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

  • 13 Ноябрь, 15:57
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир этувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш жавобгарликка сабаб бўлади. Шунга қармай бу ишга қўл ураётганлар учрамоқда. Самарқанд туманида жойлашган “Ситора Далер” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси, 1983 йилда туғилган фуқаро З.Т. бошқа бир шахсга 44 дона “Тебантин 300 мг” ёзуви бўлган дори воситасини 350 минг сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Ушбу дорихона Самарқанд тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган хусусий тадбиркор Б.Р.гa тегишли бўлиб, З.Т. мазкур дорихонада сотувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. З.Т.дан дорихона ичида шундай дори воситаларидан яна бор ёки йўқлиги сўралганида “Тебантин 300 мг” (габапентин) ёзуви бўлган 336 дона таблеткалар борлигини айтиб, ушбу дориларни ўз ихтиёри билан топширди. Натижада умумий 380 дона шу турдаги дори воситаси холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

  • 13 Ноябрь, 13:12
  • Батафсил
not found

АҚШда тери саратонини даволовчи совун ишлаб чиқилди

Ўн тўрт ёшли америкалик мактаб ўқувчиси тери саратонини бартараф этишда самарали таъсир кўрсатадиган совун ишлаб чиқди. Ишланма “Young Scientist's Challenge” танловида бош мукофот билан тақдирланди. Хеман Бекеленинг оиласи унинг тўрт ёшлигида Эфиопиядан АҚШга кўчиб ўтган. Бироқ, болакай ўз юртида кун бўйи жазирама қуёш остида меҳнат қилган одамларни эслади. Мазкур хотиралар уни ана шундай ихтирога илҳомлантирди. Совун тери орқали организмнинг иммунитет тизимини фаоллаштирадиган ва саратон ҳужайраларига қарши курашишга ёрдам берадиган дориларни етказиб беради. Асосий фаол моддаси имидазохинолин бўлиб, у илгари тиббиётда турли касалликларни даволашда ишлатилган. Совун таркибида липидга асосланган нанозаррачалар ҳам мавжуд бўлиб, улар шифобахш бирикмаларнинг терида узоқ вақт қолишига имкон беради. “Гап шундаки, совунни ювиб ташлаганингиздан кейин ҳам шифобахш компонентлар терингизда сақланиб қолади”, — деди ишланма муаллифи. Липид нанозаррачалари кўпинча вакциналарда қўлланилади. Аммо уларни инъекция йўли билан танага киритиш шарт эмас. Терига суртилганда нанозаррачалар унинг юзасида кўринмас қатлам ҳосил қилади, бу эса фаол бирикмаларнинг кириб боришини осонлаштиради. Технологиянинг рақамли молекуляр синови юқори самарадорликни кўрсатди. Бироқ, лойиҳа муаллифи одамларда клиник синовлар ўтказиш учун ҳозирча рухсатга эга эмас. Хеман кейинги беш йил ичида совунни одамларда синаб кўриш учун рухсат олиш ва FDA сертификатини қўлга киритишга умид қилмоқда.

  • 13 Ноябрь, 10:08
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech