Янгиликлар

not found

ФДA ОИВ профилактикаси учун ленакапавир инъекциясини тасдиқлади

AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) катталар ва ўсмирларда ОИВ инфекциясининг олдини олиш учун Gilead Sciences компаниясининг ленакапавирини тасдиқлади. Препарат йилига икки марта инъекция қилиш учун мўлжалланган. Gilead компаниясининг айтишича, дори Yeztugo савдо белгиси остида сотувга чиқарилади. Регулятор қарорини интиқлик билан кутаётган инвесторлар ва ОИВ га қарши курашувчилар ушбу дори 44 йиллик ОИВ эпидемиясини тугатишга ёрдам беришига умид қилишмоқда. Ленакапавир ОИВ капсид ингибиторлари синфига киради. Ўтган йили ўтказилган йирик тадқиқотлар натижаларига кўра, препарат 100% самарали. Бундай кўрсаткичлар ҳар йили 1,3 миллион одам юқтирадиган вируснинг тарқалишини тўхтатишга умид қилиш имконини беради. Gilead репаратни тезда Aмерика бозорига олиб киришни, шунингдек, ҳамкорлар ёрдамида бошқа мамлакатларда ҳам тарғиб қилишни режалаштирмоқда.

  • 20 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Инновацион клиника тиббиёт ривожида андоза бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди.  Ижтимоий давлат саналмиш Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш энг долзарб йўналишлардан бири. Шу мақсадда давлат шифохоналари ислоҳ қилиняпти, соҳага инвестициялар жалб этилиб, хусусий сектор ҳам ривожлантирилмоқда. Жумладан, бугунги кунда Қашқадарёда 700 дан зиёд хусусий клиника очилган, уларда 72 та хизмат тури йўлга қўйилган. Россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оқ сарой” клиникаси яқинда ишга тушди. Бу ерда 4 та жарроҳлик ва 6 та реанимация хоналари, 100 дан ортиқ шифо ўринлари мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 4 та ва кунига 25 тагача юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилган. Бунинг учун Россия, Туркия ва Кувайтдан малакали шифокорлар ишга жалб этилган. Стентлаш, аорта коронар шунтлаш, туғма нуқсонларни бартараф этиш, эндопротезлаш каби даволар самараси юқори. Марказ юқори аниқликда ташхис хизмати ҳам кўрсатади. Масалан, замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона. Давлатимиз раҳбари бундай инновацион клиникалар тиббиётда сифат ва дунёқарашни ўзгартириши, бошқаларни ҳам трансформацияга ундашини таъкидлади. – Бу ердаги тизимни андоза қилиб олиб, 14 та ҳудудимизда шундай клиникалар ташкил этиш зарур. Бунга қанча маблағ керак бўлса, топамиз. Фақат замирида халқимиз учун кафолатланган сифатли даво бўлиши лозим. Муқобиллик, рақобат бўлмаса, сифатга интилиш бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев. Мутасаддиларга бу борада таклиф тайёрлаш, клиникаларни бирламчи бўғин ва тиббий суғурта тизими билан уйғунлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шифохонада 130 та иш ўрни яратилган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун шу ернинг ўзида клиник ординатура йўлга қўйилган. Президентимиз бунга алоҳида аҳамият қаратиб, талаба ва шифокорларнинг малакасини ошириш, хорижлик мутахассислар билан телемедицинани кенгайтириш муҳимлигини қайд этди. Айтиш жоизки, нотўғри овқатланиш оқибатида қашқадарёликлар орасида юрак қон-томир хасталиклари кўп учрайди. Янги клиника ва унинг қошидаги марказ ушбу касалликларни эрта аниқлаб ташхис қўйиш ва даволашда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур марказ томонидан мобиль диагностика машиналари йўлга қўйилган бўлиб, чекка ҳудудлардаги аҳолига УТТ, МСКТ, ЭКГ каби тиббий хизматларни кўрсатади.

  • 19 Июнь, 15:00
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда дори нархлари қайта кўриб чиқилмоқда: 3000 турдан 490 таси арзонлашади

Ўзбекистонда 3000 турдаги дори воситаси нархи қайта кўриб чиқилиб, 490 тасида нарх пасайтирилиши назарда тутилган, деди Фармагентлик раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бу жараён референт давлатлар мисолида амалга оширилмоқда. Дорихоналарга эски захирани сотиш учун маълум муддат берилади. Ўзбекистонда рецептли дори воситаларининг нархлари кўриб чиқилмоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Абдулла Азизов Gazeta’га интервьюсида бу йўналишдаги ишлар жадаллаштирилганини айтди. Унинг айтишича, Ўзбекистонда аксар дори воситаларининг нархлари Қозоғистондагидан кўра арзонроқ. Сабаби Ўзбекистон 10 та референт давлатлар нархларини ўрганиб боради ва улардаги ўртача ёки минимал нархни татбиқ қилади. «Референт нарх ҳисобланганда 10 та давлатнинг нархи олиниб, ўшанинг ўрталамаси ҳисобланади. Агар сизнинг олиб кирган нархингиз ўша ўрталама нархдан арзон бўлса, демак, сизнинг нархингиз олинади-да, референт нарх ҳисобланади. Лекин агар ўрталама нарх сизнинг олиб кирган нархингиздан арзон бўлса, ўрталама нарх олишга мажбур бўлади. Қонунчилигимиз шуни талаб қилади», — дея тушунтирди у. Агентлик раҳбари Ўзбекистонда дори воситалари қимматлигини реферант давлатлардаги иқтисодий ҳолат билан боғлади. Хусусан, Туркия ва Мисрдаги юқори инфляция сабабли нархлар ностабил бўлиб, ҳар олти ойда уларда дори воситалари нархини қайта кўриб чиқиш амалиёти мавжуд. Бу эса ушбу давлатларда нархларни сунъий тарзда пасайтириш ёки юқори босим ўтказиш механизмларини юзага келтирмоқда. Мисол учун, Мисрда иқтисодий инқироз туфайли аҳоли дори сотиб олишда қийнала бошлаган, натижада давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан фойдаланган ҳолда дорилар нархини қатъий назоратга олган. Бу эса корхоналарга босим берган, айримлари зарар билан ишлашга мажбур бўлган. Уларнинг харажатларни қоплашдаги асосий воситаси — экспорт ёки рецептсиз сотиладиган дори воситалари. Шунингдек, Туркияда ҳам инфляция сабабли дори нархлари кўп ҳолларда кескин ўзгариб туради. У ердаги нарх сиёсатлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлат уларга муайян имтиёзлар беради ва ишлаб чиқаришга мажбурлайди. Шу сабабли бу икки давлатни Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри солиштириш мутлақо нотўғри, дея таъкидлади Азизов. Аммо, шу билан бирга, Туркия ва Миср реферант давлатлар рўйхатига қўшилган, чунки улар орқали ўртача нархни шакллантиришда муайян мувозанат сақланиши мумкин. Унинг маълум қилишича, яқин келажакда реферант нархлар бўйича янги ўзгаришлар кутилмоқда ва бу ҳақда тадбиркорларга алоҳида тарзда ахборот берилган. Бундан ташқари, президент топшириғи билан, рецептсиз дори воситаларига референт нархни бекор қилишга рухсат берилган. Энди рецептсиз дори воситалари эркин бозор қоидалари асосида сотилиши мумкин. Шунингдек, рецептли дори воситалари бўйича назорат кучайтирилади. «Халққа бу оғир ботиши керак эмас. Давлатимиз раҳбари энг кўп айтадиган гаплари: „Халқ дори воситасидан, дори нархидан ҳар доим эътироз билдиради. Гўшт нархини айтмайди, овқат нархини айтмайди, лекин кўпроқ дори нархини айтадилар“. Шунинг учун биз ўзимиз ҳам бу йўналишда ишни жадаллаштирганмиз», — қайд этди Абдулла Азизов. Ҳозирги кунга қадар 3000 турдаги дори воситасининг нархи қайта кўриб чиқилган. Шулардан 490 тасида нарх пасайтирилиши назарда тутилган. Бироқ нархни дарҳол тушириш имкони йўқ — чунки бу ҳолат дорихоналарга зарар келтириши мумкин. Чунки улар айрим препаратларни юқори нархда харид қилган бўлади. Масалан, агар дорини 100 сўмга олиб, референт нарх 50 сўм қилиб белгиланса, дорихоналар зарар кўради. Шу боис уларга маълум муддат — уч ой ёки олти ой вақт берилиб, мавжуд захира сотилишига имкон яратилади. Бундан кейин эса улар фақат белгиланган янги нархда сотишлари шарт бўлади. «Биз ҳали охирига етмадик, чунки унинг жараёни жуда узоқ. Унинг ҳар бирининг импорт нархини ўрганиб, уни қайтадан кўриб чиқиб, бошқа давлатлар билан солиштириш керак бўлади. Ва ҳозир билдикки, ўша референт нархларда тушиш кузатиляпти», — қўшимча қилди у. Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, агар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рецептли дориларда нарх босимига дуч келса, уларда рецептсиз дори воситаларини ҳам ишлаб чиқариш орқали харажатларни қоплаш имконияти мавжуд. Унинг таъкидлашича, дори воситалари нархини пасайтириш бўйича аниқ ишлар бошланган. Хусусан, Tashkent Pharma Park кластерида 26 та, республика бўйича эса 160 га яқин лойиҳа амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми ортган сари рақобат кучаяди ва бу нархлар тушишига олиб келади. Масалан, 2024 йил февралда инфузия учун мўлжалланган натрий хлорид нархи бозорда 18 000 сўмгача кўтарилган. Бу маҳсулот етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган. Кейинчалик рўйхатдан ўтказиш жараёнлари тезлаштирилиб, ишлаб чиқариш кенгайтирилган. Ҳозирги кунга келиб, ушбу препаратнинг нархи 2500 сўмгача тушган. Агентлик раҳбарига кўра, баъзи корхоналар даромад камайганидан шикоят қилмоқда. Бироқ бундай ҳолатда улар бошқа турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришга ўтиши ва харажатларни диверсификация қилиши мумкин.

  • 18 Июнь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech