Янгиликлар

not found

Универсал сунъий қоннинг клиник синовлари бошланди

Японияда барча қон гуруҳлари учун мос келадиган универсал сунъий қоннинг клиник синовлари йўлга қўйилди. Бу ишланма 2022 йилдан бери олиб борилаётган эди. Мазкур маълумот Newsweek порталида эълон қилинди. Кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳи март ойидаёқ препаратни қабул қилган. Тадқиқотни Нара тиббиёт университети профессори Хироми Сакаи бошчилигидаги лаборатория олиб бормоқда. Сунъий қон муддати ўтган донор қонидаги гемоглобин молекулаларидан - липид қобиғи билан ўралган гемоглобин пуфакчаларидан тайёрланган. Улар қон гуруҳи белгиларига эга эмас, узоқ вақт (2 йилгача) сақланиши мумкин ва эритроцитлар каби кислородни самарали ташийди. Бунда вируслар билан зарарланиш ёки мос келмаслик хавфи батамом бартараф этилади. Биринчи босқичда 16 нафар соғлом катта ёшли кишиларга 100 миллилитрдан 400 миллилитргача препарат юборилди. Кейинги босқич унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини текшириш бўлади. Тадқиқотчиларнинг айтишича, сунъий қон қон қуйиш тизимининг асосий муаммоларини ҳал қилиши мумкин: захираларнинг етишмаслиги, сақлаш муддатининг қисқалиги, иммунитет реакцияси ва юқиш хавфи. Бу, айниқса, паст даромадли мамлакатларда долзарб бўлиб, уларда мос келади, чунки қоннинг етишмаслиги ҳар йили жароҳатланиш, туғруқ ва жарроҳлик амалиётлари пайтида миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

  • 5 Июнь, 14:21
  • Батафсил
not found

Кўчада сайр қилиш одамларга сурункали оғриқни енгилроқ ўтказишга ёрдам беради

Табиат қўйнида сайр қилиш сурункали бел оғриғидан азият чекаётган одамларга касалликни енгишда сезиларли ёрдам бериши мумкин - Плимут ва Эксетер университетлари тадқиқотчилари шундай хулосага келишди. Уларнинг тадқиқот натижалари The Journal of Pain журналида эълон қилинди. Муаллифлар 5 йилдан 38 йилгача оғриқни бошдан кечирган ўн кишини сўроқдан ўтказдилар. Уларнинг барчаси очиқ ҳавода бўлиш - ҳатто қисқа муддат бўлса ҳам - нохуш ҳис-туйғулардан чалғишга, ташвиш даражасини пасайтиришга ва ўзини ижтимоий ҳаётга кўпроқ жалб қилингандай ҳис этишга ёрдам беришини таъкидладилар. Айниқса, сув билан мулоқот, ўрмон шовқинлари ва шунчаки уйдан ташқарида ҳаракат қилиш имконияти жуда муҳим экан. Иштирокчилар табиатни касалликдан чалғиш ва умумий аҳволни яхшилаш воситаси сифатида қабул қилишди. Спорт залларига нисбатан, парклар ва қирғоқ бўйлари камроқ стресс ва кўпроқ завқ бағишлади. Бироқ, баъзилар бундай жойларга боришнинг қийинлигидан нолиганлар: нотекис ер, ўриндиқлар ёки таянч нуқталарининг йўқлиги сайр қилишни мушкул қилган. Олимлар нафақат реабилитацияда табиатнинг аҳамиятини эътиборга олишни, балки шаҳар ҳудудларини оғриқ синдроми бўлган одамларнинг эҳтиёжларига мослаштириш кераклигини ҳам таклиф қилмоқдалар. Бунга қўшимча равишда, жамоа ҳатто уйдан чиқа олмайдиганлар учун ҳам табиат қўйнига "шўнғиш" имконини берувчи виртуал технологияларни ишлаб чиқмоқда. Тадқиқотчилар таъкидлашича, табиий муҳит билан алоқа - бу сурункали касалликларга чалинган миллионлаб одамлар учун ҳаёт сифатини оширишнинг арзон ва хавфсиз усулидир.

  • 5 Июнь, 08:35
  • Батафсил
not found

Дориларни тўғри қабул қилаётганингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Бу ерда қандай қоидалар бўлиши мумкин - дозани ўқиб чиқдим ва керакли миқдордаги препаратни ичдим. Лекин ҳаммаси бу қадар осон эмас. Биринчидан, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг - бу ҳақиқатан ҳам муҳим. У сизга ҳақиқатан ҳам ушбу дори кераклигини ёки ўхшаш хусусиятларга эга бўлган дори воситасидан фойдаланиш яхшироқ эканлигинива аниқ дозани тайинлайди. Иккинчидан, жадвалга аниқ риоя қилинг - дориларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг ва кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқинг (дори воситасини овқатдан олдин, кейин ёки овқат пайтида қабул қилиш). Учинчидан, турли дориларни қабул қилиш орасидаги вақтга риоя қилинг. Шифокор бизга дори ичишни буюрса (масалан, 1 таблеткадан кунига 2 марта), биз буни уйғоқ пайтимизда икки марта қабул қилиш деб қабул қиламиз. Шифокорлар эса 24 соатни назарда тутяпти. Шунинг учун баъзан қабул вақтини аниқлаш керак. ️Даволаш ҳар доим шифокор томонидан тайинланиши ва назорат қилиниши керак, чунки ҳар қандай дори-дармон ўзининг ножўя таъсирига эга. Дориларни қабул қилишда эса дорилар билан боғлиқ қуйидаги хатоларга йўл қўймасликга ҳаракат қилинг:  • нотўғри сақлаш; • муддати ўтган дорилардан фойдаланиш; • дори ичиш учун чой, қаҳва, шарбатдан фойдаланиш; • дори ва овқатнинг нотўғри комбинацияси; • дорини нотўғри вақт оралиғида қабул қилиш.

  • 4 Июнь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech