Янгиликлар

not found

Юртимизда “Соғломлаштириш ойлиги” бўлиб ўтмоқда

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги ушбу акция доирасида барча ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган. Дастлаб асосан поликлиникаларда бепул тиббий кўрик ва скрининглар ташкил этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож, кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор беморлар махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хавф омиллари, касаллик гуруҳлари (масалан, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий, кўз касалликлари ва ҳоказо) бўйича тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг хасталик ташхиси тасдиқланган юртдошларимиз учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади. Амбулатор, уй шифохонаси ва кундузги стационарда саломатлигини тиклайдиган аҳоли вакилларига оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникаларда мавжуд дори воситалари вилоят мутахассисларининг тавсиясига кўра оилавий шифокор кўрсатмаси асосида бепул берилади. Туман марказий шифохонасида даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида муолажа олиши тавсия этилганларга эса имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилади. Эҳтиёжманд беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган мазкур ойлик шу йилнинг 25 май кунига қадар давом этади.

  • 28 Апрель, 12:53
  • Батафсил
not found

"Ёшлар оромгоҳи"да

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-239-сон қарорига мувофиқ, вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарда ёшлар билан ишлаш учун масъул бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини услубий ва амалий жиҳатдан мувофиқлаштириб бориш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Ёшлар оромгоҳи"да ўқув семинари бўлиб ўтмоқда. 27 апрелга қадар давом этадиган мазкур ўқув семинарида "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг ёшлар етакчиси М. Абдуллаев ҳам иштирок этаяпти. Ўқув семинари давомида иштирокчилар ёшлар сиёсатини амалга оширишда ёшлар етакчисининг ўрни, ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш, тоифалар билан ишлаш, китобхонлик маданиятини ошириш, замонавий техналогиялардан фойдаланиш каби мавзуларда мутахассислар томонидан амалий билим ва кўникмалар берилиши билан бирга турли спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда.

  • 25 Апрель, 14:39
  • Батафсил
not found

25 апрель – Бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2007 йил май ойида бўлиб ўтган 60-сессияси қарорига кўра, дунё бўйича ҳар йили 25 апрель – Бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни сифатида нишонланади. Безгак касаллиги билан ҳар йили ер юзида 200-300 миллион нафардан кўпроқ инсон касалланади. Бунга экологик табиий офатлар, аҳолининг касалликка мойиллигини юқорилиги, ижтимоий-маиший шароит ҳамда аҳолининг миграциясини кучайиши сабаб бўлади. Мазкур сана безгак касаллигини юқтириш хавфи, безгак бўйича нохуш ҳудудларга чиқишда шахсий ҳимоя чоралари ҳақида хабардор қилиш, безгакни даволаш мумкинлиги ва аҳолига профилактика чораларини кўриш зарурлигини тушунтириш мақсадида эълон қилинган. Касаллик “Anopheles” чивинининг урғочиси чақиши натижасида, ҳамда зарарланган донор қонини қуйганда, тўла зарарсизлантирилмаган тиббий асбоблар, безгак билан оғриган ҳомиладор онадан туғиш жараёнида йўлдош орқали юқади. Касалликнинг яширин даври 7 кундан 3 йил ва ундан узоқроққа чўзилиши мумкин. Касаллик одатда қалтирашдан бошланади. Лоҳаслик, дармонсизлик, жунжикиш, бош ва бел оғриғи, кўнгил айниш, иштаҳа ёмонлашиши ҳолатлари кузатилади. Биринчи хуруж қилиш тана ҳароратининг 38-39 даража ва ундан ҳам ошиши билан бошланади. Агар шундай касаллик белгилари намоён бўлса, албатта тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Тўғри ташхис қўйиш учун қонни безгакка текшириб кўриш шарт. Қонда безгак паразитлари аниқланган ҳолда даволаш муолажаларини тезда бошлаш керак. Безгакни даволаш учун самарали дори-дармон воситалари мавжуд.

  • 25 Апрель, 11:17
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech