Янгиликлар

not found

Эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сайёрамиз бўйича 50 миллиондан ортиқ киши эпилепсия касаллигидан азият чекмоқда. Ачинарлиси, кейинги даврда улар сони йилига 5 миллион нафарга ортяпти. Бу патология – бош миянинг сурункали хасталиги. У 70 фоиз ҳолатда 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади. Бироқ эпилепсия ҳар доим ҳам яққол аломатлар билан намоён бўлмайди. Бу эса хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини пасайтиради. Оқибатда турли асоратлар келиб чиқиши мумкин. Масалан, фотостимуляция — касалликка ташхис қўйишнинг асосий усулларидан бири. Бу жараёнда тиббий технология ёрдамида бемор кўзига ёрқин нур чақнашлари йўналтирилади. Аммо мазкур усул фақат фотосенситив эпилепсияни аниқлашда қўл келади. Хасталикнинг ёруғликка сезувчанлиги бўлмаган турига ташхис қўйишда эса янги диагностика усулларига эҳтиёж бор эди. Россиянинг Болтиқ федерал университети ҳамда Н.И. Пирогов номидаги миллий тиббий жарроҳлик маркази олимлари электроэнцефалография таҳлилининг янги усулини ишлаб чиқди. Бу жараёнда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланилади. Тадқиқотчилар янги турдаги текширувни 108 нафар кишида синовдан ўтказди. Уларнинг ярми фотосенситив бўлмаган эпилепсия билан оғриган беморлар, қолган қисми эса соғлом инсонлар эди. Маълум бўлишича, янги таҳлил усули эпилепсиянинг фотосенситив бўлмаган турига 71 фоиз аниқликда ташхис қўйиш имконини беради. Келгусида мазкур янгилик кенг қамровда синовдан ўтказилиши кутилмоқда.

  • 17 Февраль, 12:30
  • Батафсил
not found

Одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор

Президент раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди. Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган. Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради. Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда. Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

  • 17 Февраль, 10:00
  • Батафсил
not found

Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри очиқ ҳолда юритилади

Ҳукумат қарори (66-сон, 06.02.2025 й.) билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди Низом Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди. Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда белгиланган шаклда юритилади. ✔️ Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб боришни ўз ичига олади. Шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини қамраб олади. Реестрни юритишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади: ▪️назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш;▪️тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;▪️тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш;▪️давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

  • 14 Февраль, 11:14
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech