Янгиликлар

not found

“Плаквенил” дори воситасини қўллашга оид муҳим ўзгаришлар киритилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакология қўмитаси “SWIXX BIOPHARMA” МЧЖ томонидан “Плаквенил” плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг №60 дори воситасининг хавфсизлиги бўйича олинган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:  Sanofi-Aventis S.A. (Испания) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Плаквенил" плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг №60 дори воситаси Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган. (RU № DV/X 02889/04/17 от27.04.2022 y.). Европа дори воситалари агентлиги (EMA) “Hydroxychloroqune yearly in pregnancy and risk of birth defects” (2021) тадқиқотидан олинган натижаларда гидроксихлорохин сульфати юқори суткалик дозаларда қўлланганда ҳомила ривожланишининг жиддий туғма нуқсонлари потенциал хавфи ва бошқа янги хавфлар аниқланганини эътироф этиб, дори воситаларининг хавфсизлигини режали баҳолаш доирасида референт давлатда локал қўлланилишига доир йўриқноманинг “Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври” бўлимларини янгилашни (ўзгартириш киритишни) тавсия этган.  Шу муносабат билан, Sanofi-Aventis S.A. гидроксихлорохин билан даволаш натижасида аниқланган янги хавфларни қўлланилишига доир йўриқноманинг “Махсус кўрсатмалар ва қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига киритди. Ҳурматли юртдошлар! Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази дори воситаларини фақат шифокор маслаҳати билан қабул қилишингизни ва тавсия этилган дозани оширмасликни сўрайди.

  • 4 Январь, 11:50
  • Батафсил
not found

Зимбабве пойтахти яқинида вабо эпидемияси қайд этилди

Зимбабве пойтахти чеккасида 60 кишида вабо касаллиги қайд этилди. Касаллик туфайли бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва болалар саломатлиги вазирлиги маълумотларига таяниб, Тhе Herald газетаси хабар берди. Департамент маълумотларига кўра, касаллик эпидемияси Хараре шимолидаги Мазуэ қишлоғида қайд этилган. Бунга ягона артезиан қудуғи сувининг тозаланмагани ва оқава сувнинг очиқ қудуқларга тарқалгани сабаб бўлган. Қайд этилишича, мутасадди идоралар томонидан маҳаллий аҳоли ўртасида профилактика ишлари олиб борилмоқда, касалланганларга ёрдам кўрсатиш ва шахсий гигиена қоидаларини тарғиб қилиш мақсадида вақтинчалик марказ ташкил этилган. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳал этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда вабо эпидемияси Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамиятининг (SADC) бир қанча мамлакатларида, биринчи навбатда Замбия, Зимбабве, Малави, Мозамбик ва Танзанияда қайд этилган. Ўтган февраль ойида SADC давлат ва ҳукумат раҳбарларининг фавқулодда саммити минтақада вабога қарши оммавий эмлашни ўтказиш ва чегараларда санитария назоратини кучайтиришга қарор қилди.

  • 4 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

"Совуқ урган" сабзавотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими?

Юртимизда совуқ кунлар бошланди. Сабзавотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Ўз навбатида бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими, деган савол пайдо бўлади. Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига – СанҚваН, ГОСТ (давлат стандарти), ташкилот стандарти асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган. Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим. Совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим сабзавот ва мева маҳсулотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Бу маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари – мазаси, таъмини йўқотади ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди. Албатта, улар заҳарланишларга олиб келмайди, лекин барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва уларнинг муздан тушгандан кейин сақлаш муддатлари кескин камайиб кетади. Маълумот ўрнида айтиш керакки «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари” 0027-22-сон СанҚваМнинг 79-бандида ҳам УОК (корхоналарда) муздан эритилган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини қабул қилишга рухсат этилмаган.

  • 3 Январь, 17:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech