Янгиликлар

not found

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари Қўшма декларацияни имзолади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирлари — Асилбек Худаяров, Акмарал Алназарова, Теймур Мусаев, Эркин Чечейбаев, Кемал Мемисоғлу, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев иштирок этди. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге меҳмон сифатида таклиф қилинди. Тадбирда ТДТга аъзо давлатларда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш, Туркий давлатлар ташкилотида ушбу йўналишдаги халқаро тузилмаларнинг роли каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича вазирлар Қўшма декларацияни имзолади. Унга кўра, рақамли соғлиқни сақлашнинг муҳим роли эътироф этилиб, ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатларда рақамли тиббиёт ечимлари, жумладан, электрон рецептлардан самарали фойдаланиш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжатда ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчилар учун ягона тиббий илмий макон яратиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, бу йўналишдаги таълимнинг ягона стандартларини белгилаш ва узлуксизлигини таъминлаш, соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жадал қўллаш, электрон соғлиқни сақлашнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш орқали беморлар маълумотларини трансчегаравий алмашиш таклиф этилган.

  • 9 Апрель, 08:50
  • Батафсил
not found

“Навоий Дори-Дармон” АЖга қарашли 34 та дорихонада  реимбурсация дастури асосида фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига кўра, 2025 йил  Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этиш белгиланган ҳамда 2026 йил якунига қадар барча ҳудудларда йўлга қўйилиши белгиланган. Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда “Навоий Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли 34 та дорихонада  реимбурсация дастурига ўрнатилди.   Таъкидлаш керакки, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома қилган дорихоналар мазкур дастур асосида фаолият кўрсатиши мумкин:    Навоий шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 117-сон дорихона шахобча Навоий шаҳар 1 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 1-сон дорихона Навоий шаҳар 4 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 114-сон дорихона шахобча Ғозғон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 59-сон дорихона шахобча Конимех туман 6-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 35-сон дорихона шахобча Конимех туман "Шўртепа" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 4-сон дорихона Конимех туман "Янги ғозғон" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 55- дорихона шахобча Конимех туман "Саржал" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 38-сон дорихона шахобча Конимех туман "Уч тепа" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 13-сон дорихона шахобча Кармана туман 1 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 28-сон дорихона шахобча Кармана туман 2 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 57-сон дорихона шахобча Кармана туман 4 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 105-сон дорихона шахобча Кармана туман 5 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 106-сон дорихона шахобча Қизилтепа туман 26 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 82-сон дорихона шахобча Қизилтепа туман кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 9-сон дорихона Қизилтепа туман "Олмазор" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 81-сонли дорихона шахобча Навбаҳор туман кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 70-сон дорихона шахобча Навбаҳор туман "Қоражон" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 73-сон дорихона шахобча Нурота туман кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 7-сон дорихона Нурота туман 14 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 10-сон дорихона шахобча Нурота туман 15 – сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 5-сон дорихона шахобча Нурота туман А.Навоий оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 6-сон дорихона шахобча Нурота туман "Янги бино" оилавий шифокорлик пункти ҳудудидаги 115-сон дорихона шахобча Томди туман кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 5-сон дорихона Учқудуқ туман кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 6-сон дорихона Хатирчи туман кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудидаги 8-сон дорихона Хатирчи туман 27-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 46-сон дорихона шахобча Хатирчи туман 29-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 119-сон дорихона шахобча Хатирчи туман 31-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 20-сон дорихона шахобча Хатирчи туман 33-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги 18-сон дорихона шахобча Хатирчи туман "Ўзбекистон" оилавий шифокор пункти ҳудудидаги 51-сон дорихона шахобча Хатирчи туман "Боғчакалон" оилавий шифокор пункти ҳудудидаги 41-сон дорихона шахобча Хатирчи туман "Хўжакулобод" оилавий шифокор пункти ҳудудидаги 45-сон дорихона шахобча Хатирчи туман "Кўксарой" оилавий шифокор пункти ҳудудидаги 32-сон дорихона шахобча

  • 8 Апрель, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech