Янгиликлар

not found

Женерик ва аналог дорилар нимаси билан фарқланади?

Дорилар ҳақида сўз юритилганда, биз тез-тез женериклар ва аналоглар ҳақида эшитамиз. Аммо бу атамалар, айниқса, уларнинг таркиби ҳақида гап кетганда, бир хил маънони англатмаслигини биласизми? Келинг, бу дорилар нима билан фарқ қилишини ва нима учун бу ҳақда билиш муҳимлигини кўриб чиқайлик. Женериклар - бу асл препаратлар билан бир хил таъсир қилувчи моддаларга эга бўлган дорилардир. Бироқ, уларни турли компаниялар ишлаб чиқаради, шунинг учун номлар ҳар хил. Женериклар ва оригинал препаратларнинг таркиби ўхшаш бўлса-да, ингредиентларнинг сифати ва ишлаб чиқариш шароитлари бошқача бўлиши мумкин, бу эса дори воситасининг самарадорлигига таъсир қилади. Аналоглар - бу бир хил касалликни даволашда ёрдам берадиган дорилар, асллари каби, лекин бошқа таъсир қилувчи моддалар билан. Таркибидаги фарқлар туфайли улар организмга бошқача таъсир қилиши, бошқа ножўя таъсирларга ва қўллаш усулларига эга бўлиши мумкин. Женериклар ва аналоглар бир хил касалликни даволаши мумкин бўлса-да, уларнинг таркиби ва хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади.  

  • 9 Август, 17:29
  • Батафсил
not found

Яроқлилик муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Шоира Назарова, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи: — Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида: “Cифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм” деб таъриф берилган. Сифатсиз дори воситаларини сотганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ, сифатсиз дори воситаларини реализация қилиш — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик учун асос бўлади. Шу ўринда, республикамиз ҳудудида дори воситаларини реализацияси билан шуғулланувчи барча ташкилотлардан ўз фаолиятларини амалга оширишда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш тартибига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламан.

  • 9 Август, 14:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech