Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда 16 июнь - якшанба куни Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

  • 11 Июнь, 10:46
  • Батафсил
not found

"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сон Қарорига мувофиқ, "Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган (ариза берувчининг ушбу тоифага кириши ёки кирмаслиги тиббиёт муассасаси хулосасига кўра аниқланади), вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар даволаниш учун белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади. Ушбу тоифага кирмайдиган, бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят, республика даражасида ёки хорижий давлатда даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг даволаниши ёки жарроҳлик амалиётидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади. Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган ёшлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

  • 11 Июнь, 08:50
  • Батафсил
not found

Деменциянинг олдини олишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Деменция — бу орттирилган ақлий заифлик. Илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг у ёки бу даражада йўқолиши билан ақлий фаолиятнинг доимий пасайиши. Кўпинча, бу ҳолат кексалик даврида кузатилади. Ҳар йили дунёда ўн миллионга яқин деменция касаллиги қайд этилади. Бунда беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер кузатилади. Деменциянинг олдини олишга ёрдам берадиган учта маҳсулот: - Омега-3 ёғ кислоталарига бой овқатлар, масалан, лосос ва оркинос каби ёғли балиқларни истеъмол қилиш когнитив функцияни яхшилашга ёрдам беради. Бу ёғ кислоталари нейрон ҳужайраларига ижобий таъсир кўрсатади ва организмдаги яллиғланишни камайтиради. — Балоғат ёшидан бошлаб рационга черника ва малина каби резавор меваларни мунтазам равишда киритиш кейинги йилларда деменсия ва Aльцгеймер касаллиги хавфини камайтиришга ёрдам беради. — Мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш ҳаёт давомида ақлий равшанлик ва кучли хотирани сақлашга ёрдам беради.

  • 10 Июнь, 15:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech