Янгиликлар

not found

Қандли диабетни кўз фотосуратлари орқали аниқлаш йўли топилди

Қандли диабетнинг қатор хавфли асоратлари бор. Масалан, узоқ муддат қонда глюкоза даражаси юқори бўлиши бора-бора кўриш қобилияти пасайиши ва ҳатто бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу патология тиббиётда диабетик ретинопатия деб номланади. Аммо кеч босқичда намоён бўладиган мазкур асоратлар аслида анча аввал, яширин аломатлар билан бошланади. Шу боис қандли диабет билан оғриган беморларга тез-тез офтальмолог кўригидан ўтиб туриш тавсия этилади. Россиялик олимлар бу жараённи янада осонлаштириш чорасини топди. Улар яратган нейротармоқ кўз фотосуратлари орқали диабет оқибатида юзага келадиган тўр парда патологиясини аниқлаш имконини беради. Инновацион ишланма математик модель асосида ишлайди. Яъни махсус дастур сунъий интеллект ёрдамида диабетик ретинопатияга эрта босқичда, 88,7 фоиз аниқликда ташхис қўяди. Бунинг учун нейротармоққа бемор кўзлари суратлари жойлаштирилиши кифоя. Олимлар яратган янги модель фотосуратларни ўта юқори тезликда таҳлил қилиб, тўр пардаги қон кетиши, липидлар тўпланиши, томирлар ўсиши ва улар деворларининг ингичкалаши каби белгиларга кўра, хасталикни аниқлаб беради.

  • 30 Январь, 11:57
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Тебантин” ва “Флебодиа” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Шу каби, Департамент ва ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Х. Самарқанд шаҳри “Гуллар боғи” МФЙ ҳудудида 50 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Г.К.га сотган вақтида ушланиб, жами 90 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 30 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Ҳиндистон дори ишлаб чиқаришнинг янги стандартларини жорий қилади

Ҳиндистон ҳукумати янги қарорни эълон қилди, унга кўра маҳаллий фармацевтика корхоналари ишлаб чиқаришнинг янги стандартларга ўтишлари керак. Соҳани тартибга солувчи ташаббусларга бир неча мамлакатларда ҳинд йўтал сиропларини қабул қилган болаларнинг ўлими сабаб бўлди, дея хабар бермоқда Reuters. "Ишлаб чиқарувчилар фармацевтика маҳсулотларини фойдаланиш учун яроқли эканлиги, лицензиялаш талабларига жавоб бериши ва хавфсизлигини, шунингдек сифати ёки самарадорлиги етарли бўлмаганда беморларнинг ҳаётини хавф остига қўймаслигини таъминлаш учун дори воситаларининг сифати бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак", - дейилади хабарномада. Бундан ташқари, компаниялар энди тайёр маҳсулотни бозорга ингредиентлар синовидан "қониқарли натижалар" олгандан сўнг чиқаришлари мумкин, шу билан бирга оралиқ ва тайёр маҳсулотларнинг етарли миқдордаги намуналарини қайта синовдан ўтказиш ёки партияни текшириш учун сақлаб қолишлари керак. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида 2022-йил декабрдан бери 162 та дори ишлаб чиқарувчи заводда текширувлар ўтказилганлиги ва “келаётган хомашё синовдан ўтказилмагани” аниқланганини маълум қилган. Ҳиндистондаги 8500 та кичик корхоналарнинг чорак қисмидан камроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) томонидан белгиланган дори ишлаб чиқариш халқаро стандартларига жавоб беради. Йирик ишлаб чиқарувчилар бу муаммоларни олти ой ичида, кичиклар эса 12 ой ичида бартараф этишлари керак. Кичик компаниялар янги стандартларга жавоб бериш учун катта инвестиция кераклигини айтиб, муддатни узайтиришни сўрашган, чунки уларнинг кўпчилигида қарздорлик мавжуд, дейилади хабарда.

  • 29 Январь, 15:46
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech