Янгиликлар

not found

ССВ: Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Саломатлик поезди" йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда яна бир саломатлик акциясига старт берди. Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган. "Саломатлик поезди"га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон Дори-Таъминоти» МЧЖ томонидан ҳам “Саломатлик” поездида Оролбўйи минтақасига оғирлиги 1069,7 кг бўлган, 250,7 млн.сўмлик 35 турдаги фармацевтика ва дезинфекциялаш воситаларини ўз ичига олган гуманитар юк юборилди. Бу поездларда ҳудудларга йўл олган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг жами 200 нафардан зиёд малакали мутахассислари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

  • 12 Июнь, 09:06
  • Батафсил
not found

ФИЗЗДОЛ (FIZZDOL) 500 мг

Оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи дори воситаси. Таркиби: Ҳар бир эрувчан таблетка таркибида 500 мг Парацетамол (сувли эритма) сақлайди. Дозани ошириб юбориш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа дори воситалари таркибида парацетамол мавжудлигини текширинг. Қўллаш услуби: Ичга қабул қилиш учун. Бир стакан сувда таблетка тўлиқ эригандан сўнг ичга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнаш ва ютиб юбориш мумкин эмас. Физздол: ➖ иситмалаш ҳолатларининг енгил ва ўртача шаклларини, ➖ оғриқ, ➖ бош оғриғи, ➖ мигрень, ➖ томоқ оғриғи, ➖ бел оғриғи, ➖ миалгия, артралгия, ➖ дисминория, ➖ шамоллаш ва грипп давридаги оғриқларни симптоматик даволашда қўлланилади. Болаларга ушбу дори воситасини беришдан олдин албатта боланинг тана вазнига кўра белгиланган дозага риоя қилиниши лозим (дозалаш йўриқномада мавжуд). Сақлаш шароити: Ёруғликдан ҳимояланган, қуруқ жойда, 30°С дан паст бўлган ҳароратда сақлансин. Қўллашдан олдин йўриқномани ўқиб чиқинг. "Dori-Darmon" АК дорихоналарида сотилиш нархи: 13 200 сум

  • 9 Июнь, 15:55
  • Батафсил
not found

GlobalData: 2031 йилга келиб семиришга қарши дори воситалари бозори ҳажми 37 миллиард доллардан ошади.

GlobalData таҳлилчиларининг фикрига кўра, еттита йирик бозорда (AҚШ, Франция, Германия, Италия, Испания, Буюк Британия ва Япония) семиришни даволаш воситаларининг сотуви 2021 йилда 2,43 миллиард доллардан 2031 йилда 37,1 миллиард долларгача ошади. Ўсишнинг асосий омили истиқболли самарадорлик ва/ёки янги қўллаш йўналишларига эга бўлган дори воситаларининг чиқарилиши, шунингдек, семиз одамлар сонининг кўпайиши бўлади. Бироқ, семиришни даволаш бўйича етакчи мутахассислар бу касалликнинг сурункали эканлигини тан олишади ва шунинг учун даволанишни тўхтатгандан сўнг, беморлар одатда терапия пайтида йўқолган барча вазнни тиклайдилар. Шу сабабли, нафақат қўшимча вазнни йўқотишга, балки эришилган натижани сақлаб қолишга ёрдам берадиган муолажаларга катта эҳтиёж бор. Ўсиш учун потенциал тўсиқ AҚШ ва Европа Иттифоқининг 5 мамлакатида бундай дорилар учун патентларнинг амал қилиш муддати тугаши бўлади ва бу 2023 йилда содир бўлади.

  • 9 Июнь, 11:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech