Янгиликлар

not found

2025 йилда 765 та дорихонада нархларни асос­сиз ошириш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириб қўллаган дорихоналарни аниқлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини тиклаш бўйича кенг кўламли ўрганишлар ўтказилди. Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган. Рақобат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, ўтган 2025 йил давомида “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 765 та дорихонада (119 та улгуржи ва 646 та чакана) 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тиклаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилди. - Қорақалпоғистон Республикасида 26 та дорихонада 5 311 та ҳолатда 130,3 млн. сўм миқдорда;- Андижон вилоятида 26 та дорихонада 3 200 та ҳолатда 95,5 млн. сўм миқдорда;- Бухоро вилоятида 53 та дорихонада 38 355 та ҳолатда 929,4 млн. сўм миқдорда;- Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўм миқдорда;- Қашқадарё вилоятида 50 та дорихонада 2 783 та ҳолатда 203,6 млн. сўм миқдорда;- Навоий вилоятида 79 та дорихонада 20 645 та ҳолатда 329 млн. сўм миқдорда;- Наманган вилоятида 56 та дорихонада 36 310 та ҳолатда 575,2 млн. сўм миқдорда;- Самарқанд вилоятида 57 та дорихонада 5 167 та ҳолатда 1 млрд. 231 млн. сўм миқдорда;- Сурхондарё вилоятида 53 та дорихонада 9 445 та ҳолатда 1 млрд. 570,2 млн. сўм миқдорда;- Cирдарё вилоятида 33 та дорихонада 2 782 та ҳолатда 208,6 млн. сўм миқдорда;- Тошкент вилоятида 63 та дорихонада 21 983 та ҳолатда 735,1 млн. сўм миқдорда;- Фарғона вилоятида 35 та дорихонада 22 760 та ҳолатда 310,1 млн. сўм миқдорда;- Хоразм вилоятида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолатда 199,3 млн. сўм миқдорда;- Тошкент шаҳрида 173 та дорихонада 131 219 та ҳолатда 1 млрд. 404,7 млн. сўм миқдорда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олинганлиги аниқланган. Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. 

  • 5 Февраль, 12:00
  • Батафсил
not found

ЖССТ: беморларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш орқали деярли 40% ўсимталарнинг олдини олиш мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  ва Халқаро саратон тадқиқот агентлиги (IARC) мутахассислари аниқлашича, 36 турдаги хавфли ўсимталарнинг деярли 40% ҳолати зарарли одатларни тарк қилиш, тўғри овқатланиш ва вирусли ҳамда бактерияли инфекциялар билан самарали кураш орқали олдини олиш мумкин. Бу эса ҳар йили аниқланадиган ўсимталар сонини 7,1 миллионга қисқартириш имконини беради, дейилади Nature Medicine журналида чот этилган мақолада. Саратон касаллиги бутун дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда, аммо унинг катта қисми олдини олиш мумкин. "Биз БМТга аъзо 185 та давлатда 36 турдаги ўсимталарнинг ривожланишига таъсир этувчи 30 га яқин ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омилларининг қандай таъсир қилишини ҳар томонлама баҳоладик. Ушбу ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ҳар йили қайд этиладиган 18,7 миллион саратон касаллигининг тахминан 7,1 миллионини олдини олиш мумкин", дейилади тадқиқотда. Бу хулосага келган тиббиётчилар жамоаси Global Burden of Disease (GBD) глобал лойиҳаси доирасида тўпланган маълумотларни кенг қамровли ўргандилар. Лойиҳа дунё соғлиғига таъсир этувчи омилларни кузатишга қаратилган. Статистикага саратон ҳолатлари, шунингдек, беморларнинг зарарли одатлари ва инфекциялар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилган. Бу маълумотлардан фойдаланиб, олимлар ўзгартирилиши мумкин бўлган 30 га яқин хавф омилларининг – зарарли одатлар, жисмоний фаолиятнинг камлиги, хатарли касблар, нотўғри овқатланиш ҳамда вирусли ва бактерияли инфекциялар – 36 та энг кенг тарқалган хавфли ўсимталар ривожланишига қандай таъсир қилишини таҳлил қилдилар. Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, ўсимталар ривожланишининг катта қисми,  деярли 40 фоизини беморларнинг ҳаёт тарзи ва овқатланиш тартибини ўзгартириш орқали олдини олиш мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, олдини олиш мумкин бўлган саратон ҳолатларининг улуши дунёнинг турли минтақаларида эркаклар ва аёллар ўртасида сезиларли даражада фарқ қилган. Хусусан, эркаклар учун бу кўрсаткич тахминан 45,4% ни, аёллар учун эса атиги 29,7% ни ташкил этди.  Шунингдек, олимлар потенциал олдини олиш мумкин бўлган ўсимталарнинг тахминан 11,5% ҳолати икки инфекция – папилломавирус ва Helicobacter pylori билан боғлиқлиқ эканлигини аниқлади. Ҳар йили 4 февраль – Бутунжаҳон саратонга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Бу кун саратон ҳақидаги маълумотни ошириш ва онкологик касалликларни аниқлаш ҳамда даволаш муаммоларига эътиборни жалб қилиш мақсадида ўтказилади.

  • 4 Февраль, 13:25
  • Батафсил
not found

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатига олишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

Қуйи палата мажлисида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси билан «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қўшимча хизматлар ҳисобланадиган тиббий ёрдам турлари белгиланишини, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.  Яъни, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар бўлиб, улар пулли асосда амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Оилавий шифокорнинг ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмасисиз мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳам қўшимча хизмат ҳисобланади. Бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно. Шунингдек, соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатига олишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда. Хусусан, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига ўзига тиббиёт соҳасида, олий ёки касбий таълим олганлик тўғрисидаги диплом берилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар эга бўлиши белгиланмоқда. Бунда тиббиёт соҳасида олий ёки касбий таълим тўғрисидаги диплом берилганда, якуний давлат аттестациясининг натижасига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади Мажлисда белгиланаётган нормалар аҳолининг юқори сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқларини самарали таъминлашга, соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этишга, қонунчилик ва малака талабларига мос келмайдиган шахсларнинг тиббий ҳамда фармацевтик фаолият билан шуғулланишининг олдини олишга хизмат қилади.   Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

  • 3 Февраль, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech