Янгиликлар

not found

Ҳар дақиқада тўрт нафар аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар 20-аёл ҳаёти давомида кўкрак бези саратони билан касалланади. Мавжуд тенденциялар давом этса, 2050 йилга келиб бу касалликка чалинганлар сони 38 фоизга, ўлим даражаси эса 68 фоизга ошиши мумкин. Саратон тадқиқотлари халқаро агентлиги таҳлилига кўра, 2050 йилда ҳар йили 3,2 миллион янги ҳолат қайд этилади ва саратон 1,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлади. Кўкрак бези саратони аёллар орасида энг кенг тарқалган саратон тури бўлиб қолмоқда. Энг юқори ташхис кўрсаткичлари Aвстралия, Янги Зеландия, Шимолий Aмерика ва Шимолий Европада, энг паст кўрсаткичлар эса Осиё ва Aфрикада. Шу билан бирга, диагностика ва даволаш имконияти чекланганлиги сабаб, энг юқори ўлим даражаси Меланезия, Полинезия ва Ғарбий Aфрикада кузатилмоқда. Мутахассислар касалликнинг кўпайишини бир неча омиллар, жумладан, ёш, ирсий ген мутацияси ва оилавий касаллик тарихи билан изоҳлашади. Кўкрак бези саратони билан боғлиқ янги ҳолатларнинг 71 фоизи ва ўлимнинг 79 фоизи 50 ёшдан ошган аёлларга тўғри келади, бу ёш омилининг таъсирини тасдиқлайди. Шунингдек, носоғлом турмуш тарзи, хусусан, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ортиқча вазн ва кам жисмоний фаоллик ҳам касалликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Тадқиқотчилар фикрича, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш орқали хасталикка чалиниш кўрсаткичини қарийб 25 фоизга камайтириш мумкин. Дунё бўйлаб касалланиш кўпайиб бораётганига қарамай, ўрганилган 46 мамлакатдан 29 тасида кўкрак бези саратонидан ўлим даражаси камайган. Бу эрта ташхис қўйиш дастурлари самарадорлиги ва даволаниш имкониятлари яхшиланганини тасдиқлайди. “Ҳар дақиқада тўрт нафар аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилади ва бир аёл бу касалликдан вафот этади. Бу статистик маълумотлар эса ёмонлашмоқда”, деди Саратон тадқиқотлари халқаро агентлиги тадқиқотчиси доктор Жоан Ким. У мамлакатларни касаллик профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволашга кўпроқ маблағ сарфлашга чақирди.

  • 6 Март, 09:00
  • Батафсил
not found

Носоғлом овқатланишнинг мия фаолиятига таъсири аниқланди

Беш кун давомида ёғли таомлар ва ширинлик истеъмол қилиш мия фаолиятини ўзгартирди, ҳатто вазн ўзгармаган бўлса ҳам. Тюбинген университети олимлари носоғлом овқатланишнинг мия фаолиятига таъсирини маълум қилди, деб ёзади Nature нашри. Тажрибада 29 нафар соғлом эркак иштирок этди. Улардан 18 нафари алоҳида тайёрланган, шоколад, чипс ва фастфудни ўз ичига олган юқори калорияли маҳсулотлар тўпламини истеъмол қилишди. Беш кун давомида улар одатдагидан ўртача 1,2 минг калория кўпроқ истеъмол қилган. Назорат гуруҳидагилар эса одатий рационга амал қилган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳатто қисқа муддатли носоғлом овқатланиш ҳам миянинг метаболизмни тартибга солувчи ва иштаҳани бўғувчи гормон — инсулинга бўлган реакциясини сусайтиради. Бу таъсир семиз одамларда кузатиладиган ўзгаришларга ўхшайди.  "Биз ўзгаришлар соғлом одамларда бунчалик сезиларли бўлишини кутмагандик," — деди нейробиолог Стефани Куллман. Шунга қарамай, олимларнинг таъкидлашича, уларнинг тадқиқотлари тўлиқ эмас, чунки улар фойдали озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилишнинг организмга таъсирини ҳисобга олмаган.

  • 5 Март, 17:50
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларни ихтиёрий маркировкалаш лойиҳаси бошланди

2025 йил 1 мартда Ўзбекистонда Президентнинг 2025 йил 28 январдаги "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-13-сон Фармони доирасида амалга оширилаётган биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) ихтиёрий маркировкалаш лойиҳаси бошланди. Бу контрабанда, қалбакилаштирилган маҳсулотларга қарши курашиш ва истеъмолчиларни ҳимоя қилишга қаратилган мамлакат фармацевтика ва нутрицевтика бозорларини ривожлантиришдаги муҳим қадамдир. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг иштироки ихтиёрий бўлиб, ихтиёрий маркировкалаш даврида ушбу тоифадаги товарлар учун маркировка кодларини тақдим этиш ва кузатиб бориш хизмати тўлов ундирилмасдан амалга оширилади. БФҚларни рақамли маркировкалаш нима учун керак? Эксперт баҳоларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинаётган биологик фаол қўшимчаларнинг аксарият қисми контрафкт ҳисобланади. Кўпинча БФҚлар тоифасига ҳеч қандай синовдан ўтмаган, рухсат этилмайдиган дозаларда, сертификатларсиз маҳсулотлар киради, бу эса табиийки истеъмолчилар саломатлиги учун катта хавф туғдиради, шунингдек, давлат учун сезиларли иқтисодий йўқотишларга олиб келади. Юзага келган вазиятнинг асосий сабабларидан бири божхона тўловларининг юқори даражаси бўлиб, бу расмий равишда олиб кирилган БФҚларни ноқонуний маҳсулотларга нисбатан рақобатбардошлигини пасайтиради. Натижада миллий стандартлар ва техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган контрафакт ва рўйхатдан ўтказилмаган товарлар бозорда устунлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-13-сон Фармонига мувофиқ, биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи устидан давлат назоратини тартибга солиш ва кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган, чунки ушбу тоифадаги маҳсулотлар кўпинча дори воситаларини қабул қилишнинг тенг муқобили сифатида реклама қилинади ва аҳолига сотилади. Бунда уларни мунтазам қабул қилишнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги нуқтайи назаридан мувофиқликни баҳолаш амалга оширилмайди. Ушбу механизм БФҚ айланмасининг шаффофлигини таъминлаш, уларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, контрафакт маҳсулотларнинг тарқалишини минималлаштириш имконини беради. Рақамли маркировка тизимини жорий этиш қуйидаги мақсадларга қаратилган: • Маҳсулотнинг келиб чиқиши ва сифатини назорат қилиш орқали истеъмолчиларни сертификатланмаган, қалбакилаштирилган ва потенциал хавфли БФҚлардан ҳимоя қилишни таъминлаш. • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биологик фаол қўшимчаларни импорт қилиш, сақлаш, айланмага киритиш ва сотиш жараёнларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ягона шаффоф тизимини яратиш. • Ноқонуний бозор улушини камайтириш, бу солиқ тушумларини кўпайтиришга ва бозор иштирокчилари ўртасида ҳалол рақобатни таъминлашга ёрдам беради. • Расмий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга ишончни ошириш, халқаро етказиб берувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва биологик фаол қўшимчаларнинг шаффоф бозорини ривожлантириш.

  • 5 Март, 08:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech