Янгиликлар

not found

2024 йил якунлари сарҳисоб қилинди

"Dori-Darmon"  акциядорлик компаниясининг 2024 йил якунларига бағишланган  навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда компания Бошқарув раиси Мирзанозим Мирзабекович, кузатув кенгаши раиси Фарҳод Фарадeевич, бўлим бошлиқлари ҳамда компания таркибидаги жамиятларнинг раҳбарлари  иштирок этишди. Йиғилишда компания таркибидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлар раҳбарларининг 2024 йил якунлари ва 2025 йил учун бизнес лойиҳалари ва кутилаяётган натижадорлик тўғрисидаги ҳисоботларии тингланди. Хусусан, 2024 йил давомида “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг умумий товар айланмаси 121,6 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 72,6 мрлд сўмни,  чакана товар айланмаси 49,0 млрд сўмни, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖнинг умумий товар айланмаси 62,7 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 19,0 мрлд сўмни,  чакана товар айланмаси 43,7 млрд сўмни, “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖнинг умумий товар айланмаси 35,3 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 22,8 мрлд сўмни,  чакана товар айланмаси 12,5 млрд сўмни, “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг умумий товар айланмаси 32,1 млрд.сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 14,1 мрлд сўмни,  чакана товар айланмаси 18,0 млрд сўмни ташкил этган. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги жамиятлар аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари  билан таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди.  Хусусан, 2024 йил давомида “Самарқанд Дори-Дармон” томонидан 5,16 млрд сўмлик, “Фарғона Дори-Дармон” томонидан 3,07 млрд сўмлик,  “Сурхон Дори-Дармон”  томонидан 2,54 млрд сўмлик,  “Бухоро Дори-Дармон” томонидан 2,15 млрд  сўмлик, "Қорақалпоқ Дари-Дармак" томонидан 1,18 млрд. сўмлик дори воситалари амбулатория шароитида даволашда имтиёзга эга бўлган беморларга бепул берилган.  Йиғилиш давомида фаолиятида яхши натижаларни кўрсатиб келаётган “Фарғона Дори-дармон” АЖ ҳамда “Бухоро Дори-дармон” МЧЖ раҳбарлари жамият иш фаолиятини юритишдаги тажрибалари билан ўртоқлашди.   Йиғилиш якунида компания бошқарув аъзолари томонидан жамият раҳбарларига қарздорликларни баратараф этиш борасида бажарилиши зарур бўладиган ишлар юзасидан тавсиялар берилди. Савдо хажмини, бунинг учун эса дори воситалари ассортиментини ошириш, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш, айниқса бугунги кунда аҳоли ўртасида талаб кўп бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларини олиб келиниши тезлаштириш масалалари ҳамда фаолиятда дуч келинаётган муаммолар муҳокама қилинди. Таклифлар ўрганилди.  

  • 28 Февраль, 11:50
  • Батафсил
not found

Офис ходимлари бошқаларга қараганда тезроқ қариши исботланди

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни тасдиқлади: кўп вазифалар ва ишлаш, "пойга" муҳити ва ишдаги асабийлик билан боғлиқ доимий стресс "оқ ёқалилар" саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги эса муаммони янада кучайтиради. Ҳаммаси биргаликда организмнинг тезроқ қаришига олиб келади, биологик ёшни оширади. Сидней университетининг бир гуруҳ олимлари 37 та илмий иш натижаларини умумлаштириб, мета-тадқиқот ўтказдилар ва иш жойидаги доимий стресс ишчиларнинг руҳий саломатлигини ёмонлаштиришини аниқладилар. БМЖ журналида чот этилган якуний мақолада муаллифлар салбийликнинг асосий сабабларини санаб ўтдилар: ишни мувозанатсиз ташкил этиш (меъёрдан ортиқча ишлаш, вазифанинг кўплиги), касбий ноаниқлик, қадр-қиммат ва ходимга ҳурматнинг йўқлиги. "Ишга бўлган юқори талаблар ва раҳбарларнинг қаттиқ назорати, ходимларнинг саъй-ҳаракатлари ва ходимлар ўртасидаги номутаносиб мукофотлаш, иш жойида ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг пастлиги - буларнинг барчаси ходимларда руҳий саломатлик муаммолари ривожланишининг юқори хавфи учун сабаб бўлади," деб ёзади иш муаллифлари. Сурункали стресс оқибатлари аста-секин тўпланиб боради - уйқу бузилади, доимий чарчоқ ҳисси пайдо бўлади ва ходимни иш натижалари қизиқтирмай қўяди. Ва бунга қарши чора кўрилмаса эртами-кечми жиддий касалликларни келтириб чиқаради. "Эмоционал чарчаш синдроми, руҳий ва жисмоний чарчоқ ривожланишидан ташқари, сурункали стресс таъсирида соматик касалликлар, яъни гипертония, ошқозон яра касаллиги, бронхиал астма, нейродермит ривожланади", - деб тушунтирди Пирогов университети психиатрия ва тиббий психология кафедраси профессори Сергей Игумнов. Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, стресс саломатлигимиз остига чуқур "қазади," ҳужайра даражасидаги ўзгаришларга олиб келади, бу эса тезлашган қаришдан далолат беради. Лекин яхши янгилик шундаки, инсон организми анча эгилувчан бўлиб чиқди ва биологик ёшга таъсир қилувчи салбий омилларни йўқотиш ёки ҳеч бўлмаганда камайтириш ва ижобий омилларни қўшиш орқали организм ҳолатини ва унинг биоёшини бошқариш мумкин.

  • 28 Февраль, 08:59
  • Батафсил
not found

Соғлиқни сақлаш вазири тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди

27-февраль куни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда вазирлик масъуллари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Дори-Дармон" АК ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар. Бу ишбилармонларни ўйлантириб келаётган масалаларни жойида ҳал этиш имконини берди. Шу тариқа раҳбарлар ва тадбиркорларнинг ўзаро мулоқотига асосланган янги платформага асос солинди. Учрашув доирасида соҳада тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид устувор вазифалар белгиланди ва янги лойиҳаларни чуқур таҳлилдан ўтказилди. Шу форматдаги мулоқотларни бундан кейин ҳам режали асосда ўтказиб боришга келишиб олинди.

  • 27 Февраль, 17:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech