News

not found

Тадқиқот: талабалар айрим таомлардан воз кечиши керак

Олимлар талабалик йилларида тўғри овқатланмаслик бутун умр давомида соғлиқ муаммоларига олиб келишини аниқладилар: семириш, нафас олиш касалликлари ва депрессия. Тадқиқот Жинан университети тиббиёт факултети мутахассислари томонидан олиб борилди. Бу ҳақда “газета.ру” хабар бермоқда. Тажрибада Хитойнинг 31 университетидан 12 мингга яқин талаба иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, талабаларнинг нотўғри овқатланиш одатлари, яъни шакарли ва юқори калорияли овқатларни кўп истеъмол қилиши келажакда семириш хавфини оширади. Натижада стресс ва депрессия пайдо бўлади. Агар университет талабалари таомланиш рационига бефарқ бўлса, нафақат ортиқча овқатланишнинг одатий оқибатлари, балки юқумли касалликларга чалиниш хавфи ҳам ортади. “Биз талабалар учун яратилган овқатланиш муҳити ҳақида ўйлашимиз керак. Биз ошхоналаримиз ва савдо автоматларимизда соғлом овқатланиш имкониятлари мавжудлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, шунда улар йўл-йўлакай овқатланмасдан соғлом таомларни ҳам танлашлари мумкин”, — дея таъкидлади олимлар. Талабалар рационидан қандай овқатни чиқариб ташлаш керак? 1. Фаст-фуд: гамбургерлар, ҳот-доглар, картошка фри. Ушбу маҳсулотлардаги лаззат кучайтиргичлар ўзига қарам қилади. "Тез" тайёрланадиган овқатларни тез-тез истеъмол қилиш соғлиқдаги муамоларга сабаб бўлади. 2. Чипслар ва кракерлар (сухариклар). Уларни доимий истеъмол қилиш гастрит, ошқозон ярасига олиб келиши мумкин. 3. Майонез ва кетчуп. Майонезнинг тез-тез қўшилиши инсоннинг қон томирларига таъсир қилади, гипертония ва атеросклероз каби касалликларга олиб келиши мумкин. Ушбу соусларнинг иккаласида ҳам кимёвий қўшимчалар ва бўёқларнинг юқори миқдори мавжуд. 4. Шакар ва туз. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш семириш ва диабетга тўғридан-тўғри йўлдир. Тузни ортиқча истеъмол қилиш танадаги суюқлик даражасининг бузилишига олиб келади ва бу ўз навбатида, буйраклар, юрак ва қон томирларидаги юкни оширади. Натижада - буйрак етишмовчилиги, кўришнинг хиралашиши, юрак хуружи, инсульт юзага келиши мумкин. 5. Газланган ичимликлар. Бундай ичимликларнинг зарари уларнинг таркибида мавжуд бўлган озиқ-овқат кимёвий қўшимчаларининг ортиқча миқдоридадир. Кока-кола, алкоголсиз ичимликлар, газланган сувлар таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд. Бундай ичимликлардан доимий фойдаланиш кальцийнинг суяклардан аста-секин ювилиб чиқиб кетишига, овқат ҳазм қилиш муаммоларига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади. 6. Қандолат маҳсулотлари. Шоколадлар, ширинликлар ортиқча миқдордаги шакарни ўз ичига олади. 7. Попкорн. Маълумки, маккажўхори хавфли эмас, лекин ёғ, туз, шакар, бўёқлар, лаззат кучайтиргичлар, хушбўй моддалар билан биргаликда у соғлиқ учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотига айланади.

  • 2 June, 10:29
  • Read more
not found

Ўзбекистондан Чехияга дори-дармон тайёрлаш учун хомашё етказиб берилиши мумкин

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Чехиянинг Dr. Muller Pharma компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”. Компания вакиллари Андреа Верис ва Ирина Филипи музокаралар давомида Ўзбекистонда фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорликни қайд этди. Музокаралар якунларида Чехия томони мамлакатдан дори-дармон ва косметика маҳсулотларини тайёрлаш учун хомашё етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан яқин ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. Dr. Muller Pharma дори воситалари, тиббиёт маҳсулотлари, биологик актив қўшимчалар ва косметика ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Европа, Африка ва Осиёнинг 40 дан ортиқ давлатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келади.

  • 2 June, 09:00
  • Read more
not found

Дори воситаларини уйда тўғри сақлаш қоидалари

 Биз одатда дорихоналарда сотиб олган барча дори воситаларини уйда, маълум бир жойда сақлашга ҳаракат қиламиз. Бироқ, дори сотиб олганда, биринчи навбатда, кўрсатмаларни ўқиб чиқинг ва шундан кейингина препаратни сақлаш жойини белгиланг. Йўриқноманинг “Сақлаш қоидалари” бўлимида ҳар доим ҳарорат, ёруғлик, намлик каби омиллари кўрсатилади.  Агар сиз дорини ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ сақлаган бўлсангиз, препаратни қадоғида кўрсатилган яроқлилик муддатигача ишлатишингиз мумкин бўлади. Aкс ҳолда, энг яхши ҳолатда, дори шунчаки ўз хусусиятларини йўқотади ва энг ёмони, кимёвий реакциялар натижасида токсик таркибий қисмлар ҳосил бўлади. Кўпгина дорилар ўртача 15 дан 22 даражагача бўлган хона ҳароратида сақлаш учун мўлжалланган. Баъзи дорилар + 25 ° C ва ҳатто + 30 ° C да сақланиши мумкин. Энг яхши вариант - қоронғи жой (дори қутисини шкафга жойлаштириш мумкин) ва иситиш мосламаларидан узоқда (музлатгичда, печ ва микротўлқинли печнинг ёнида сақламаслик керак). Дори воситалари  ёрқин қуёш нури ва унга ҳамроҳ бўлган иссиқлик таъсирида жуда тез бузилади. Aгар дори ёрлиғида "салқин, қоронғи жойда сақланг" ёки "қуруқ ва салқин жойда сақланг" деб ёзилган бўлса, бу уни + 15 ° C дан юқори бўлмаган ҳароратда, яъни музлатгичда сақлаш кераклигини англатади. + 5 ° C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланиши тавсия этилган препаратлар ҳам музлатгичга қўйилиши керак. Фақат жойлаштириш жойларидан тўғри фойдаланиш керак: - пастроқ ҳароратда сақланиши керак бўлган дорилар (масалан, шамлар) музлатгичга яқинроқ қаторга жойлаштирилиши керак. - совуқроқ муҳитда юмшоқ дозалаш шаклларини (мазлар, пластир, шамлар) сақлаш тавсия этилади. Қоида тариқасида, улар музлатгичнинг ўрта қаторида сақланиши мумкин. - оддийгина салқин жойда сақланиши керак бўлган дори-дармонларни энг паст қаторда - музлатгичдан узоқроқ жойда сақланг. Совутгичдаги дори-дармонлар намликдан ҳимояланган бўлиши керак, масалан, уларни қутига ёки пластик қопга солиб қўйинг. Ўта иссиқлик ҳам, ўта совуқлик ҳам дориларнинг сифатига салбий таъсир қилади.  Музлаб қолган дори-дармонларни ишлатмаслик керак (баъзи препаратларда "Музлатиб қўйманг!" Махсус огоҳлантириш мавжуд). Қоғоз қадоқдаги дорилар қуруқ жойда сақланиши керак, ҳаммомда, балконда, верандада сақламаслик керак - бу хоналарда намлик доимий равишда ўзгариб туради. Йод, калий перманганат(марганцовка), бриллиант кўки  (зелёнка), пероксид, спиртли эритмалар бошқа дорилардан алоҳида сақланиши керак, чунки улар ранг берувчи, ҳидли, учувчи таъсирга эга. Мисол учун, йод қопқоғи қанчалик қаттиқ ёпилмасин, бир мунча вақт ўтгач, яқин жойлашган препаратларда сариқ доғларни қолдиради. Дори-дармонларни фақат асл ўрамида сақлаш керак, чунки унда  яроқлилик муддати кўрсатилган, қабул қилиш қоидалари, дозалари ва заҳарланиш ёки дозани ошириб юбориш ҳолатларида ёрдам бериш чоралари кўрсатилган. Ёдда тутинг: дори воситаларини болалар қўли етмайдиган жойда сақланг!

  • 1 June, 13:50
  • Read more
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech