Новости

not found

ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари хавфидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 январь куни Ҳиндистоннинг Marion Biotech ишлаб чиқарувчисининг «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сироплари сифат стандартларига мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Бу дорилар Ўзбекистонда камида 20 нафар ёш боланинг ўлимига сабаб бўлган. ЖССТ ҳолат бўйича хабарномани Ўзбекистондан 22 декабрь куни олганини билдирди. Ташкилот иккита дори воситасини «стандартга номувофиқ бўлган суюқ дори воситалари (контаминацияланган)» рўйхатига киритди. «Бугунгача ишлаб чиқарувчи ЖССТга ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати ҳақида кафолат бермаган», дейилади баёнотда. ЖССТ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган таҳлилларда препаратлар таркибида кўп миқдорда диэтиленгликоль ва этиленгликоль топилганини қайд этди. «Ушбу маҳсулотларнинг иккаласи ҳам бошқа мамлакатларда [ЖССТнинг Европа минтақасида] сотиш учун тасдиқланган бўлиши мумкин. Шунингдек, дорилар бошқа минтақалардаги норасмий бозорлар орқали ҳам тарқатилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас», — дейди ташкилот. ЖССТ хабарномасида диэтиленгликоль ва этиленгликоль одамлар учун заҳарли ҳисобланиши ва қабул қилинган тақдирда, ўлимга олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

  • 12 Января, 16:00
  • Подробнее
not found

20 йил ичида болалар ўртасида антибиотикларни қабул қилиш 46% га кўпайган

 Дунё бўйлаб 280 000 дан ортиқ болалардан олинган маълумотларнинг кенг қамровли таҳлили шуни кўрсатдики, антибиотиклардан фойдаланиш юқори даромадли мамлакатларда ҳеч бўлмаганда пандемиягача барқарор сақланиб қолган. Бироқ Шимолий Aфрика, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда антибиотиклардан фойдаланиш икки баравар кўпайган. Баъзи дориларнинг, масалан, учинчи авлод цефалоспоринларининг машҳурлиги 37 баробар ошган. Шу билан бирга, Aфриканинг Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий қисмида антибиотикларни истеъмол қилиш даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичга эга. Aнтибиотикларни назоратсиз қўллаш сабабли аллақачон бактерияларда баъзи дориларга деярли 100% барқарорлик пайдо бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу сийдик йўллари инфекциялари учун кенг тарқалган ципрофлоксацин дори воситадир. ЖССТ COVID-19 пандемияси пайтида антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш туфайли бактерияларнинг дори-дармонларга чидамлилиги билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Коронавирус билан касалланган беморларга кўпинча “ҳар қандай ҳолатда” антибиотиклар буюрилади. Бироқ, олимлар ковид инфекцияда антибиотиклар фақат интенсив терапия бўлимларида ётган оғир беморларга буюрилиши кераклигини таъкидлашмоқда.

  • 11 Января, 12:42
  • Подробнее
not found

Мутахассис: Коронавирус асоратлари баъзи беморларда суяк ва бўғимлар емирилишига сабаб бўлмоқда

Мурод Ирисметов, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ССВ матбуот хизматига шу ҳақда маълумотлар берди: — Коронавирус пандемиясининг дастлабки йили бутун инсоният учун оғир синов бўлди. Ўшанда энг асосий эътибор, аввало, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва касаллик кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилди. Вақт ўтиши билан тиббиётда бу хавфли инфекция билан курашишнинг самарали йўллари топилди. Даволаш стандартлари такомиллаштирилди. Энг муҳими, COVID-19га қарши вакциналар яратилди. Аммо кўп ўтмай, коронавируснинг яна бир хавфли жиҳати маъмум бўлди. Яъни унинг оғир асоратлари! Ушбу ҳолат СOVID-19ни бошдан кечирган баъзи беморларда сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан кечаётгани сир эмас. Бу — дунё олимларининг илмий хулосаси. Агар статистик таҳлилларга мурожаат қилсак, пандемиягача бўлган даврдан то ҳозирги кунгача мазкур хасталикка чалинган беморлар сони 3-4 баробар ортганини кўрамиз. Оқибатда ушбу касалликнинг оғир босқичларида юқори технологик операция ҳисобланадиган эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпайиб бормоқда. Тўғри, коронавирус пандемияси бошланмасидан аввал ҳам аваскуляр некроздан азият чекувчи юртдошларимиздан мурожаатлар бўларди. Аммо уларнинг сони ҳозирги пайтдаги сингари кўп эмасди. Бугунга келиб тиббиёт марказимизда шундай дардга чалинган мингдан ортиқ беморларнинг реестрини шакллантирганмиз. Таҳлиллар асносида кўряпмизки, уларнинг аксарияти коронавирусга қарши эмланмагани оқибатида касалликни оғир ўтказган. Устига-устак, шифокор тавсиясисиз, уй шароитида турли антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаган. Оқибатда вақт ўтиши билан суякларда емирилиш ҳолатлари юзага келмоқда. Шундай экан, дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш турли оғир асоратларни келтириб чиқаришини унутмайлик. Қолаверса, юртдошларимизга COVID-19га қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада, албатта, эмаланишлари зарурлигини эслатиб ўтаман-дейди мутахассис.

  • 10 Января, 09:43
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech