Новости

not found

 "CLICK PHARMA" МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖ дорихонасида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва қонунга хилоф равишда сотиш учун сақланаётган 199 дона "Зардекс" дори воситалари борлиги аникланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган. Юқоридаги ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙ. Осиё кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "CLICK PHARMA" МЧЖга 2018 йил 18 июнда берилган TS 1166-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва "CLICK PHARMA" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

  • 20 Января, 14:02
  • Подробнее
not found

ССВ: Ўзбекистонда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситалари ишлаб чиқарилади

Амрилло Иноятов,Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири: — Президентимизнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битими имзоланди. Ушбу мамлакатнинг “Мейнхардт Груп” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион АҚШ долларига тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланди. Унга мувофиқ, юртимизда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланиладиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади: -вакцина, анатоксин, пробиотик ва эубиотиклар;-иммуноглобулин ва иммун зардоблари, ген инженерлиги йўли билан олинган моноклонал антитаналар;-иммун коррекцияси, иммун танқислиги муолажаси ва профилактикасида қўлланиладиган иммуномодуляторлар (интерлейкин, интерферон, тимус гормонлари, миелопептидлар, ўсма некрози омили, ўсиш омиллари ва бошқалар). Бундан ташқари, “СиПиДжи Интернейшнл” компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон — Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилди. Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга. Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Илдиз ҳужайралари ёрдамида жароҳат ёки дегенератив хасталиклар натижасида ўзгаришга учраган тўқималарни тиклаш мумкин. Шу маънода, лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси, кўмик тўқималари трансплантологияси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланиладиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

  • 19 Января, 14:42
  • Подробнее
not found

Глицин ҳақида 10 та факт

Глицин алмаштириладиган аминокислотадир, яъни уни озиқ-овқатдан олишдан ташқари (кунига тахминан 2 гр.) организм мустақил равишда оз миқдорда глицин ишлаб чиқаришга қодир. Глициннинг муҳим хусусияти миянинг метаболик жараёнларида иштирок этишидир. Унинг ёрдами билан нерв импульслари толалар орқали тезроқ ҳаракат қилади. Ва яна бир муҳим хусусият – асаб ҳужайраларини эркин радикаллар ва токсинлардан ҳимоя қилиш. Глицин ўсиш гормонларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Глицин кучли стресс пайтида адреналиннинг чиқарилишини секинлаштириш қобилиятига эга. Глицин электр импульсларини ҳимоя қилишда иштирок этади ва мушак тизимини ортиқча кучланиш ҳамда судоргилардан ҳимоя қилади. Глициннинг тавсия этилган максимал дозаси кунига 5,6 гр дан ошмайди. Aгар уйқу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, у ҳолда ётишдан 20 дақиқа олдин глицинни қабул қилиш керак. Бошқа ҳолларда шифокорлар кунига 2-3 марта, 1-3 таблеткадан ичишни тавсия қилади. Курс давомийлиги - 2 ҳафтадан 2 ойгача. Глицин бошқа аминокислоталар билан биргаликда мушак массасини ошириш учун ишлатилади. Глицин уйқу таблеткаси ва тинчлантирувчи восита эмас! Бу миядаги метаболизмни тартибга солади, бунинг натижасида ижобий таъсир пайдо бўлади.   ! Максимал тавсия этилган дозаларни ёдда тутинг ва уни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  • 19 Января, 11:51
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech