11:50 (30.11.2023)
1848
“Rusan Pharma” фармацевтика компанияси Мадхья-Прадеш штатидаги Питҳампур шаҳрида янги фаол фармацевтик ингредиентларни (API) ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Очилишда компания таклифига биноан “Dori-Darmon” АК тижорат директори Нурали Ҳусанов ва «Фарғона Дори-Дармон» АЖ раҳбари Муҳаммадамин Турсуновлар иштирок этишди.
Компания ўзининг гиёҳвандлик, паркинсон касаллиги, ўртача ва кучли оғриқларни даволашда инновацион маҳсулотлари билан машҳур. Шунингдек, улар чекишни ташлаш учун никотинли трансдермал пластирларни ишлаб чиқаради.
Янги ишга туширилган заводда 300 та иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 400 метрик тонна API ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Янги завод Ҳиндистон ва хорижда гиёҳвандликни даволаш ҳамда оғриқни қолдирувчи маҳсулотларига ўсиб бораётган талабни қондириш учун “Rusan Pharma”нинг мавжуд API ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида ташкил этилди.
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси «Rusan Pharma» билан 20 йилдан ортиқ ҳамкорлик қилиб келмоқда. Кўп йиллик ҳамкорлик давомида компания ўзини ҳаётий дори воситаларининг ишончли етказиб берувчиси сифатида кўрсатди.
“Dori-Darmon” АК жамоаси “Rusan Pharma” компаниясини янги завод очилиши билан табриклаб, муваффақиятлар тилайди ва компанияларимиз ҳамкорлиги яна узоқ йиллар давом этишига умид қилади!