08:52 (12.05.2023)

4049

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

12 май - ҳамширалик иши асосчиси Флоренс Найтингейл (1820-1910) туғилган кунда дунё ҳамширалари ўз касб байрами - Бутунжаҳон ҳамширалар кунини нишонлашади.

Халқаро ҳамширалар кунини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 1899 йилда тузилган Халқаро кенгашга тегишли. Бу Австралия, Канада, Дания, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳамширалар ишини қадрлаган дунёдаги биринчи профессионал аёллар ташкилоти бўлди.

Халқаро экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб дунёнинг ривожланган мамлакатларида тиббиёт соҳаси бўйича 40 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилади. Албатта, бу — катта ўсиш кўрсаткичи! 

Бироқ, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда саккиз йилдан сўнг 18 миллион нафар тиббиёт ходими, жумладан, 9,9 миллион ўрта тиббиёт ходими танқислиги юзага келиши мумкин. Бу ҳолат ҳатто Европа мамлакатларида ҳам жиддий муаммоларни туғдириши тахмин қилиняпти. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси хулосаларига таянилса, мазкур қитъа давлатларида ҳозир ўрта ҳисобда 7,3 миллион нафар ҳамшира ва доя бор. Лекин бу кўрсаткич келажакдаги эҳтиёжларга жавоб бермайди.

Ана шундай глобал муаммоларнинг олдини олиш мақсадида жаҳонда ҳар йилнинг 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади.

Мамлакатимизда эса бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади.

Тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи бўлган азиз ҳамширалар касб байрамингиз муборак бўлсин!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech