09:07 (15.03.2023)

2409

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Ушбу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиб, 1983 йилдан буён ҳар йили бутун дунёда кенг нишонланади.

Бу сана ҳар йили Бутунжаҳон истеъмолчилар иттифоқи ташкилоти томонидан маълум бир мавзуга бағишланади. Жорий 2023-йилда эса «Тоза энергия ва маҳсулотларни истеъмол қилишга ўтиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» шиори остида ўтмоқда.

Мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 1996 йил 26 апрель – Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинмоқда.

Истеъмолчи— фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи, иш, хизматга буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс).

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech