11:48 (28.03.2024)

557

2024 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Тиббий хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади. Қуйидаги савдо айланмаси бўйича ҚҚС тўланади:

➖ тиббий хизматлар;
➖ ветеринария хизматлари;
➖ дори воситалари;
➖ ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қуйидагилар бўйича ҚҚС тўланади:

♦ дори воситалари;
♦ ветеринария дори воситалари;
♦ тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Шунингдек:

➖ Субсидиялар, имтиёзлар ва преференсиялар тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда ажратилади ва қўлланилади.

➖ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимлари ташкил этилади.

➖ ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан электрон тижорат орқали ваучер асосида таъминлашни тўхтатмаган ҳолда, 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелга қадар электр юритмали кресло-аравача ва эшитиш мосламаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш ва муҳтож шахсларга етказиб бериш ваколати берилади

➖ “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади. Бунда, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

➖ махсус ахборот платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича «ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида ўқитилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech