09:18 (25.09.2023)
1827
Ҳар йили 25 сентябр куни бутун дунёда Бутунжаҳон фармацевтлар куни нишонланади.
Байрамни нишонлаш таклифи Туркия фармацевтлари уюшмаси томонидан 2009 йилда Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро фармацевтика федерацияси (ХФФ) конгрессида илгари сурилган эди. 25 сентябр санасини танлаш 1912 йилда ХФФнинг ташкил этилиши билан боғлиқ.
Байрам 2010 йилдан бери ХФФ ҳомийлигида нишонланади. Тадбирдан кўзланган мақсад фармацевтика амалиётини жаҳон миқёсида ривожлантириш ва аҳолининг соғлиқни сақлашда фармацевтнинг ўрни ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат.
Фармацевт касби билан дунё бўйлаб тўрт миллионга яқин инсон ишлайди.
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча фармацевтларни ва шу соҳада ўқиётган талабаларни касб байрами билан табриклаймиз!