14:43 (06.09.2024)
520
2024 йил 29–30 октябрь кунлари «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида "Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш” III-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
Асосий мавзулар:
- Стратегик ялпи сессия. Давлат ва бизнес мулоқоти: Ўзбекистон фармацевтика бозорининг истиқболлари ва вазифалари.
- Энг йирик инвестиция лойиҳалари: Ўзбекистонда фармацевтикани ривожлантириш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш режалари.
Бизнес дастури:
✅ 30+ маърузачи ва мунозара иштирокчилари;
✅ 10+ ишбилармонлик ва норасмий мулоқот;
✅ Технологик тақдимотлар;
✅ Коктейлли қабул.
Иштирокчилар:
✅ Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларининг 350 дан ортиқ етакчи фармацевтика компаниялари раҳбарлари;
✅ Инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари;
✅ Ускуна ва технологияларни ҳамда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компаниялар;
✅ Халқаро инвесторлар.
➡️ Тафсилотлар ва иштирок шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг: https://pharmauz.com/uz/usloviya-uchastiya/