09:04 (21.09.2023)
1596
Ширинлаштирувчилар - бу асосий вазифаси овқатга ширин таъм бериш бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидир. Яъни шакарнинг ўрнига ишлатиладиган турли хил моддалар.
Миф 1. Ширинлаштирувчи моддалардан фойдаланиш турли хил "даҳшатли" касалликларни келтириб чиқаради: саратон ва бепуштликдан тортиб мутациялар ва калликгача.
Фактлар: Фақатгина Европа мамлакатларининг ўзида 30 миллион одам шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни истеъмол қилади. Дунёда ширинлаштирувчи моддалардан фойдаланиш натижасида соғлиғини йўқотиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.
Ширинлаштирувчилар хавфсизлигининг шубҳасиз мисоли диабет билан оғриган беморлардир. Улар ҳаёт давомида ширинлаштирувчи моддаларни истеъмол қилишади. Ва агар ҳеч бўлмаганда битта ножуя таъсир намоён бўлганида, бу дарҳол бутун тиббиёт ҳамжамиятига, матбуотга ва ЖССТга маълум бўлар эди.
Миф 2. Ширинлаштирувчи моддалар ҳақида нима дейишмасин, барибир шакар фойдалироқ, чунки у табиий маҳсулот.
Фактлар: Ҳозирги вақтда дунёда шакарни кўп истеъмол қилишга қарши бўлмаган бирорта диетолог йўқ. Кўпгина мутахассислар кўпроқ табиий маҳсулотларни истеъмол қилишни таклиф қилишади. Ва бунга ҳеч кимнинг эътирози йўқ. Бироқ, ишлаб чиқариш усули туфайли шакарни табиий маҳсулот деб аташ тўғри эмас. Ҳозирги кимё ва технология даврида табиий ва синтетик маҳсулотлар ўртасида деярли фарқ йўқ. Бири ёки бошқасининг фойдалилиги ҳақида фақат битта мезон бор - уларнинг калорияси ва зарарсизлиги.
Миф 3. Ширинлаштирувчи моддалар фақат касал одамлар учун мўлжалланган ва соғлом одамга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Фактлар: Дарҳақиқат, улар дастлаб диабетга чалинганлар учун ихтиро қилинган. Ҳозирги вақтда ортиқча вазнга қарши курашишнинг фонида кўп одамлар ширинлаштирувчиларга ўтишмоқда. Бу янги ва шакарсиз озиқ-овқатларни истеъмол қилишда ноқулайликни енгишга ёрдам беради, шу билан бирга калория таркибини сезиларли даражада камайтиради.
Ширинлаштирувчилар фаол ҳаёт тарзи ва мувозанатли овқатланиш билан вазн йўқотишга ёрдам беради. Бундан ташқари, улар тишларга ҳам зарар етказмайди.