Янгиликлар

not found

Пластмассадан соғлиқ учун хавфли бўлган 4000 дан ортиқ бирикмалар топилди

Олимлар пластмассада мавжуд бўлган 16 мингта кимёвий моддаларни аниқладилар. Уларнинг 4000 дан ортиғи инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли бўлиб чиқди. Тадқиқот бир йил давом этди. Халқаро эспертлар гуруҳи пластик таркибида илгари тахмин қилинганидан кўра кўпроқ кимёвий моддалар бор деган хулосага келди. Улардан 4200 таси (26%) “доимий, биоаккумулятор, ҳаракатчан ва/ёки токсик” табиати туфайли ташвишга солмоқда. Ушбу рўйхатда кенг тарқалган хом ашё, стабилизаторлар ва бўёқлар мавжуд. Ҳисоботда аниқланган 400 дан ортиқ кимёвий моддалар озиқ-овқат қадоқлари каби машҳур пластик маҳсулотларда топилган. Синовдан ўтган барча пластмассалар атроф-муҳитга хавфли кимёвий моддалар чиқарди. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пластмасса таркибидаги баъзи моддалар, масалан, фталатлар репродуктив тизимга зарар етказиши ва болаларда астма хавфини ошириши мумкин. Перфторалкил и полифторалкил моддалари саратон ва иммунитет тизими бузилиши хавфини оширади. Олимларнинг таъкидлашича, Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси каби глобал шартномалар пластмассалардан фақат мингга яқин кимёвий моддалардан фойдаланишни тартибга солади. Қолганлари эса тартибга солинмайди. Тадқиқот муаллифлари пластикдан тайёрланган кимёвий маҳсулотларни тартибга солишда ёндашувни ўзгартиришга чақирди. Шундай қилиб, шаффофликни ошириш ва потенциал хавф туғдирадиган кимёвий моддаларни янада яқинроқ кузатиб бориш керак, дея хабар беради The Independent. 

  • 20 Март, 08:56
  • Батафсил
not found

Метформин диабетда буйракларга ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди

Қандли диабетни даволаш бўйича кўплаб кўрсатмаларда биринчи даражали дори сифатида тавсия қилинадиган метформин сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларга тавсия этилмайди. Жанубий Кореядаги тадқиқотчилар учта учинчи даражали шифохона маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда, метформиннинг буйрак функцияси ва диабетда юрак-қон томирига таъсирини кўриб чиқди. Тиббий маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, метформин янги ташхис қўйилган 2-тоифа диабет билан оғриган беморларда диабетик нефропатия ва жиддий буйрак ҳамда юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтирди. Ҳар бир шифохонадаги беморларга фаол аралашув ва назорат гуруҳлари тайинланган ҳамда иккита тоифага бўлинган: • қандли диабет ташхиси қўйилганда диабетик нефропатия ҳали ривожланмаганлар • буйрак функцияси сусайган беморлар. Тадқиқотчилар метформинни 2-тоифа диабет ташхисидан кейин ва кузатув давридан сўнг узлуксиз қабул қилган беморларда юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан инсульт ва буйракга жиддий ён таъсирлари хавфи паст эканлигини аниқладилар. Қандли диабет билан оғриган ва нефропатияси бўлмаган беморларда метформинни узлуксиз истеъмол қилиш буйрак функциясининг бузилиши хавфини камайтирган.

  • 19 Март, 14:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech