Янгиликлар

not found

Тиббиёт тарихи. Қандай қилиб салицил кислотаси "Aспирин" га айланди

1899 йил 5 мартда немис кимёгари Феликс Хоффман яллиғланишга қарши янги дори - Aспиринни патентлади.  Бугунги кунга келиб, бу дори кўпчилик учун оғриқ ва иситма туширувчи воситадир. Aммо, агар тарихга чуқур назар ташласак, одамлар бундан олдин ҳам бундай фаол моддага эга бўлган дорилар билан даволана бошлаганлиги аён бўлади. Aспириннинг асосий таркибий қисми бўлган салицил кислотаси Хоффман томонидан доривор ўсимликларидан олинган. Худди шу модда мажнунтол пўстлоғида мавжуд бўлиб, ундан доривор дамламалар тайёрланган. Унинг таъсири кўп йиллар давомида ўрганилди ва 1838 йилда салицил кислотаси дамламанинг фаол моддаси эканлиги исботланди, аммо бундан анча йиллар кейин дори сифатида қўлланила бошланди.Хоффманнинг кашфиёти1897 йилда Феликс Хоффман ацетилланиш йўли билан соф ва барқарор шаклда салицил кислотасини олишга муваффақ бўлди. Ўшанда у ревматизм билан оғриган отасига даво излаган, отаси  буюрилган натрий салицилатини ичолмай қолган – доридан қусиш бошланганди.Хоффман ишлаган Bayer компанияси"Aспирин" бренди остида янги дори воситасини рўйхатдан ўтказди, у 1899 йилдаёқ сотувга чиқарилди. Aсос сифатида ўсимликнинг лотинча номи Spiraea ulmaria олинди. Aцетилланиш реакциясининг алоҳида ролини таъкидлаш учун "spir" ўзагига "а" қўшилди ва дори  номланишига хос бўлган "in" охири қўшилди.Aспирин арзон ва самарали бўлиб, тезда машҳурликка эришди. Дастлаб, дори кукун шаклида, 1904 йилдан - таблетка шаклида ишлаб чиқарилган, 1915 йилдан эса - рецептсиз сотилган.

  • 19 Октябрь, 14:38
  • Батафсил
not found

Интернетдаги дорилар

Онлайн дорихоналар арзон нархлар ва уйга етказиб бериш хизмати билан жозибали кўриниши мумкин, аммо ёдда тутиш керак бўлган жиддий хавфлар мавжуд. Дори воситаларининг онлайн савдосининг кўплаб камчиликлари бор, уларнинг асосийлари яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган.ЖССТ маълумотларига кўра, 50 фоиздан ортиқ ҳолларда манзили яширилган ноқонуний сайтлардан интернет орқали сотиб олинган дори воситалари қалбаки бўлиб чиқади.Қалбаки дорилар Контрафакт дори-дармонлар зарарли токсик моддаларнинг тасодифий аралашмаси ёки фаол бўлмаган, самарасиз дори бўлиши мумкин. Энг яхши ҳолатда, қалбаки дори воситаларидан фойдаланиш  самарасиз давлонишга олиб келади, энг ёмон ҳолатда соғликка жиддий таъсир қилади.Сақлаш шартлари бажарилмаган бўлиши мумкин Онлайн дорихоналар лицензияга эга эмас, яъни сақлаш шартлари ҳеч ким томонидан назорат қилинмайди. Бундан ташқари, ноқонуний дорихоналар ходимлари одатда махсус маълумотга эга эмаслар ва сотиб олинган дори воситаларининг ўзаро таъсирининг мумкин бўлган хавфлари ҳақида огоҳлантира олмайдилар. Энг яхшиси дори воситаларини лицензияга эга дорихоналар веб-сайти орқали буюртма қилган маъқул.

  • 19 Октябрь, 14:12
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро И.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 9 304 қути “Азедцин 250”, 7 068 қути “Азедцин 500”, 6 000  дона “Тевартем” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини жами 17 330 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Шу каби, Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Г.Ш.” МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро С.га туман марказидаги автомобиллар ювиш шохобчаси олдида яроқлилик муддати ўтган 408 дона “Remdesivir DESREM” ҳамда 326 дона “Remdesivir Jubi-R” номли жами 734 дона дори воситаларини 11 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 19 Октябрь, 13:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech