14:19 (13.10.2022)

2801

“Дори-Дармон – коррупциядан холи тизим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

“Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда дорихоналар вакиллари, улгуржи ташкилотлар ходимлари иштирокида айни шу мавзуда профилактик давра суҳбати ташкил этилди. 

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. 

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар коррупция орқали топилган даромадда барака бўлмаслиги, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ҳамда тезда чек қўйиш долзарб вазифа эканлигини, коррупцияга қарши курашишда, энг аввало, ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш, давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар ўзининг Ватанга садоқати, ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлигини таъкидлади. 

“Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга, яратилаётган шароитларга шукроналик келтирмай, айрим нопок ходимлар томонидан таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли. Бу эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши, ушбу ҳолатларнинг олдини олишда барча ходимлар бирдек масъул эканлиги айтиб ўтилди. Тизим дорихоналаридаги айрим нопок ходимлар томонидан йўл қўйилган камомад натижасида етказилган зарарлар аниқланиб, улар ўрнатилган тартибда ундириб келинаётганлиги, бу каби ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик муқаррар эканлиги мисоллар орқали тушунтирилди. 

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар компания тизимида қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, “Дори-Дармон” АКнинг 78-120-16-67 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки телеграм мессенжеридаги алоқа канали @Doridarmon_aloqabot орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech