09:00 (20.11.2024)

47

Тадқиқот: кун давомида қанча вақт ўтириш юрак муаммоларини келтириб чиқаради?

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига 10,5 соатдан кўпроқ ўтириш, ёнбошлаш ёки ётиш юрак етишмовчилиги ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини оширади. Aгар одам мунтазам равишда машқ қилса ҳам, бунинг эҳтимоли камаймайди.

Массачусетс касалхонаси олимларининг таъкидлашича, ўртача ва кучли жисмоний машқлар учун ҳафтасига тавсия этилган 150 дақиқа стулда ўтириш ёки тўшакда ётишдан кўра камроқ вақт талаб этади.

Тадқиқот ўртача 62 ёш бўлган 89 мингдан ортиқ киши маълумотлари таҳлилига асосланган бўлиб, иштирокчиларнинг 56,4 фоизини аёллар ташкил этди. Респондентлар етти кун давомида уларнинг ҳаракатларини қайд этадиган уч эксенли акселерометр тақишган. Маълум бўлишича, иштирокчилар кунига ўртача 9,4 соат вақтини ҳаракатсиз турмуш тарзига сарфлашган.

Кейинги таҳлил саккиз йилдан кейин ўтказилди. Иштирокчиларнинг 4,9 фоизида атриял фибрилация, 2,1 фоизида юрак етишмовчилиги, 1,84 фоизида оғир миокард инфаркти ривожланди, 0,94 % юрак-қон томир касалликларидан вафот этган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, атриял фибрилация ва миокард инфаркти хавфи вақт ўтиши билан сезиларли ўзгаришларсиз ошган. Юрак етишмовчилиги ва бошқа юрак-қон томир касалликларидан ўлимга таъсири сезиларли бўлиб қолди.

Хулосаларга кўра, ҳар куни атиги 30 дақиқа ўтириш учун сарфланадиган вақтни ҳар қандай жисмоний фаолият билан алмаштириш юрак соғлиғи учун хавфларни камайтириши мумкин. Шу билан бирга, ўртача ва интенсив фаолликни қўшиш юрак етишмовчилиги хавфини 15% га ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини 10% га камайтириши мумкин.

Натижалар Aмерика Кардиология коллежи (ЖACC) журналда чоп этилди

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech