14:40 (17.10.2022)

2900

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда

Tong Jahoni муҳожирларга ёрдам берувчи нотижорат ташкилоти раҳбари Валентина Чупикнинг айтишича, 21 сентябрдан бери Россия Донбассдаги «махсус ҳарбий операция»да иштирок этиш учун аҳолининг «қисман» сафарбар қилинишини эълон қилганидан бери унга ҳар куни Украина билан урушга ёллашга уринаётган ёки аллақачон ёлланган муҳожирлардан юзлаб қўнғироқлар бўлган. 

Унинг сўзларига кўра, турли йўллар билан: ихтиёрий равишда, ёлғон ва жисмоний таъсир орқали ёллашга уринишмоқда.

"Ҳозир ташкилотга кунига 200 га яқин одамга қўнғироқ қилади. Қўнғироқлар сонининг энг юқори нуқтаси сентябрь ойининг сўнгги кунларига тўғри келди, ўшанда кунига камида 900 киши қўнғироқ қилган. Қўнғироқ қилганларнинг 70 фоизи аллақачон Россия фуқаролигига эга, 30 фоизи эса йўқ.

Ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг аксарияти, аниқроғи жами мурожаат қилувчиларнинг 40 фоизга яқини Қирғизистондан бўлиб, кейин Тожикистондан — 30 фоизи, учинчи ўринда — 25 фоизга яқини Ўзбекистондан. Яна 5% Арманистон, Молдова ва Туркманистон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

«Россия фуқаролигига эга бўлмаган ўзбекистонлик мигрантлардан ҳар куни 10−12 киши мурожаат қилади», — дейди Валентина Чупик gazeta.uz га берган интервьюсида.

Россияда Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатишга тайёр бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари алоқа рақамлари:

Tong Jahoni мигрантларга ёрдам ташкилоти (Facebook-саҳифаси), раҳбари — Валентина Чупик, телефон рақамлари: +7 (903) 148 96 36, +7 (926) 834 76 02.

«Русь сидящая» қамоқхоналардагиларга ёрдам кўрсатиш ташкилоти (zekovnet.ru), катта эксперт — Руслан Вахапов, телефон: +7 (999) 797 23 20.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech