Янгиликлар

not found

 Ҳамширалар касб байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

12 майи — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтди. Маросим аввалида айни пайтда Америка Қўшма Штатларида хизмат сафарида бўлиб турган Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг иштирокчиларга йўллаган байрам видеотабриги намойиш этилди. “Бугун соҳадаги барча янгиланишлар халқимизни рози қилишга қаратилган. Тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. “Инсон қадри учун” деган тамойил фаолиятимизда бош мезонга айланган. Ана шу эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда Сиз, ҳамшираларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор, албатта”, — деди вазир ўз табригида. Дарҳақиқат, фидойи ўрта тиббиёт ходимлари соғлиқни сақлаш соҳасининг таянчи ва суянчига айланган, десак муболаға бўлмайди.   Тадбирда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг совриндорлари тантанали равишда тақдирланди. Танловнинг Республика босқичида 1,2,3-ўринларни қўлга киритган ҳамширалар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин бўлади. Дастлаб, 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Йилнинг энг яхши фармацевтлари:  1-ўрин. Меҳрибан Кабулова. Қорақалпоғистон Республикаси; 2-ўрин. Шаҳло Рўзметова. Хоразм; 3-ўрин. Муборак Каримова. Наманган.  Шундан сўнг  “Ҳамшира — 2023” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. 1-ўрин. Караева Муштарийбону Маъруфжон қизи — Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиника пульмонолог-ҳамшираси; 2-ўрин. Болтаева Фаёза Фахриддин қизи — Муборак туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими навбатчи ҳамшираси; 3-ўрин. Мамасиддиқова Лобар Зиядилла қизи — Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-оилавий поликлиника филиали умумий амалиёт ҳамшираси. Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 14 нафар соҳа ходимига “Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.   

  • 12 Май, 12:48
  • Батафсил
not found

Саратон касаллиги одамларда илк бор қачон юзага кела бошлагани маълум бўлди

Тадқиқотчилар саратон касаллигининг мавжудлигини кўрсатадиган кўплаб қадимги одамлар қолдиқларини топишди. Қадимги ёзма манбаларда мазкур хасталик ҳақида биринчи эслатма ҳам топилган. Олимларнинг фикрига кўра, саратон касаллигининг дастлабки далиллари 1,7 миллион йил олдин пайдо бўлган. Эҳтимол, онкология аллақачон Paranthropus robustus ёки Homo ergaster турида юзага кела бошлаган. «Биз Жанубий Африкадаги оҳактош кони бўлган Сварткранс ғоридан қолдиқларни топдик. Унда қадимги одамлар ва уларнинг яқин қариндошлари скелетлари кўп эди. Биз тошга айланган бармоқ суягининг компьютер томографиясини сканерлашини саратонинг замонавий ҳолатлар тасвирлари билан таққослаганимизда ҳужайраларда бошланадиган, суякларда ҳосил бўладиган гул капсуласига ўхшаш остеосаркоманинг характерли хусусиятларини дарҳол аниқладик», – дейди тадқиқотчилар. Бундан ташқари, милоддан аввалги 3000 йилларда қадимги мисрлик математик, шифокор ва меъмор Имхотеп «Эдвин Смит папируси» номли рисола ёзгани маълум бўлди. Бу тана жароҳати ва жарроҳлик муолажалари бўйича дарслик. Матнда 48 та тиббий ҳолат, жумладан, кўкрак бези саратонининг бир нечта ҳолатлари батафсил баён этилган.

  • 12 Май, 10:23
  • Батафсил
not found

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

12 май - ҳамширалик иши асосчиси Флоренс Найтингейл (1820-1910) туғилган кунда дунё ҳамширалари ўз касб байрами - Бутунжаҳон ҳамширалар кунини нишонлашади. Халқаро ҳамширалар кунини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 1899 йилда тузилган Халқаро кенгашга тегишли. Бу Австралия, Канада, Дания, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳамширалар ишини қадрлаган дунёдаги биринчи профессионал аёллар ташкилоти бўлди. Халқаро экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб дунёнинг ривожланган мамлакатларида тиббиёт соҳаси бўйича 40 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилади. Албатта, бу — катта ўсиш кўрсаткичи!  Бироқ, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда саккиз йилдан сўнг 18 миллион нафар тиббиёт ходими, жумладан, 9,9 миллион ўрта тиббиёт ходими танқислиги юзага келиши мумкин. Бу ҳолат ҳатто Европа мамлакатларида ҳам жиддий муаммоларни туғдириши тахмин қилиняпти. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси хулосаларига таянилса, мазкур қитъа давлатларида ҳозир ўрта ҳисобда 7,3 миллион нафар ҳамшира ва доя бор. Лекин бу кўрсаткич келажакдаги эҳтиёжларга жавоб бермайди. Ана шундай глобал муаммоларнинг олдини олиш мақсадида жаҳонда ҳар йилнинг 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда эса бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи бўлган азиз ҳамширалар касб байрамингиз муборак бўлсин!

  • 12 Май, 08:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech