Янгиликлар

not found

Ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади

“Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–353-сон, 31.10.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан: фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади; фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ “Халқ банки”нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади. Бунда, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади. 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади. Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади. 2025 йил 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.

  • 2 Ноябрь, 09:05
  • Батафсил
not found

Нидерландия олимлари чой ва қаҳваларда хавфсиз шакар миқдорини аниқлашди

Голландиянинг Лейден университети олимлари ширин чой ва қаҳва соғлиқ учун зарарли эмас, лекин ичимликдаги шакар миқдори беш граммдан кўп бўлмаслиги кераклигини аниқладилар. Тадқиқот натижалари PLOS One журналида чоп этилди. Мутахассислар 30 йилдан ортиқ вақт давомида турли миқдорда шакар қўшилган чой ёки қаҳва ичган деярли уч минг нафар тажриба иштирокчисини кузатдилар. Тадқиқотнинг бошида ва охирида олимлар субъектларнинг соғлиғини текширдилар ва тадқиқотни якунланишигача вафот этганларнинг ўлим сабабларини мониторинг қилдилар. Натижалар эрта ўлим ичимликларга шакар қўшилиши билан боғлиқ эмаслигини кўрсатди. Бироқ, мутахассисларни таъкидлашича, улар беш граммдан кўп бўлмаган шакар ҳақида гапиришмоқда, агар ширин ичимликлар ва шарбатлар таркибида тахминан 25 грамм шакар бўлса саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин.

  • 1 Ноябрь, 17:37
  • Батафсил
not found

Реимбурсация бўйича дориларни қаердан олса бўлади

Реимбурсация – беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бепул олиш имконини берувчи тизим ҳисобланади. У тажриба-синов тариқасида ўтган йили Сирдарё вилоятида, жорий йилда эса Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда ҳам жорий қилинди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси тизимидаги "Сирдарё Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамиятига қарашли 40 та, шунингдек компанияга қарашли Тошкент шаҳридаги 3 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация тизимига уланган. Тошкент шаҳрида реимбурсация тизимига уланган дорихоналар: • 36/1-сонли шохобча. Юнусобод тумани, 51-сонли оилавий поликлиникада жойлашган.• 36/3-сонли шохобча. Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникада жойлашган.• 27-сонли дорихона. Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган. Диспансер назоратида турган беморлар оилавий шифокорларига мурожаат этиб, электрон рецепт асосида дорихоналардан дори воситаларини бепул олишлари мумкин. Бундай дори воситалари қуйидаги касалликларга чалинган беморларга берилади: • Гипертония ва юрак ишемик касаллиги;• Қандли диабетнинг 2-тури;• Бронхиал астма;• Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги. Сурункали касалликлар узоқ муддат даволанишни талаб этади, лекин кўп беморлар дори воситаларини доимий харид ва мунтазам қабул қилмайди. Ушбу тизим орқали беморлар узлуксиз дори воситалари билан таъминланади, бу ўз ўрнида касалликлар асоратини ва ногиронликни камайишига олиб келади.

  • 1 Ноябрь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech