08:56 (31.10.2023)
1055
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Г.Ф.” МЧЖ дорихонаси мудири Ж.Қ. фуқаро З.Т.га 120 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 9 хил турдаги 671 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “V.-F.” МЧЖ дорихонаси раҳбари Б.Р. ва сотувчиси С.Ғ. фуқаро М.Х.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 дона “Иммуноглобулин человека антистафилококковый” номли қалбаки дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “V.-f.” МЧЖ дорихонаси раҳбари С.А. ва сотувчиси Ж.И. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 дона “Иммуноглобулин человека антистафилококковый” номли қалбаки дори воситасини О.А.га сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 28 дона қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.