Янгиликлар

not found

"Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш” 2-халқаро конгресс ва кўргазмаси

Пойтахтимизнинг "Hilton" меҳмонхонасида "Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш” 2-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Конгрессда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фармацевтика тармоғи етакчилари, йирик корхоналар раҳбарлари, давлат идоралари, регулятор-назорат органлари вакиллари, қурилмалар ишлаб чиқарувчи ва қуриш компаниялари вакиллари йиғилган. Тадбирда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизациялаш бўйича йирик инвестицион лойиҳаларни ҳамда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи амалдаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинади. Конгресснинг биринчи сессиясида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Bayer компаниясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси бошлиғи Абдулла Хакимов, БИОКАД компаниясининг МДҲ давлатлари бозорини ривожлантириш департаменти директори Юлия Уткина ўз маърузаларини тақдим этдилар. Маърузалардан сўнг иштирокчи ва спикерлар орасида кизғин баҳс-мунозаралар, ҳамда савол-жавоблар бўлиб ўтди. "Dori-Darmon" АК Бошқарув раиси ўринбосари А. Камилов, тижорат директори Н. Ҳусанов, ривожлантириш ва инвестиция директори Б. Машариповлар ҳам мазкур тадбирда иштирок этмоқда. Конгресс ўз ишини эртага 16 ноябрь куни хам давом эттиради.

  • 15 Ноябрь, 18:09
  • Батафсил
not found

Тошкент тиббиёт академияси Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилади

Президентнинг “Тошкент давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.  Тошкент тиббиёт академиясининг кузатув кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин: Тошкент тиббиёт академиясини Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этиш; Университет таркибида: Тошкент тиббиёт академиясининг Марказий илмий-текшириш лаборатория негизида белгиланган тартибда жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштириладиган Экспериментал тиббиёт илмий-текшириш институтини ташкил этиш; Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасини Тошкент давлат тиббиёт университети клиникаси этиб қайта ташкил этиш. Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади: узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, клиника ва ўқув базалари фаолиятида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш; фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш, тиббий таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш; хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар академик мобиллиги дастурлари ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий этиш ва ривожлантириш; университет илмий салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бориш, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларнинг нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишларини таъминлаш; республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ва қадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш; университетни 2025 йилгача халқаро эътироф этилган ташкилотлар Times Higher Education рейтингининг Good health and well-being йўналиши бўйича биринчи 200 таликдаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; университет моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

  • 15 Ноябрь, 15:57
  • Батафсил
not found

“Антиструмин” воқеаси: Амрилло Иноятов болаларга йод препарати юқори дозада берилганини тан олди

Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, мазкур ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозирда қонун олдида жавоб беришни бошлаган. Наманганда болаларнинг заҳарланиши ҳолатига уларга йод препаратининг юқори дозада берилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги ахборотида маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг “Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Вазир ўз ахборотида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар қаторида “Док-1 Макс” ҳамда Намангандаги болаларнинг заҳарланиш воқеасига ҳам тўхталиб ўтган. “Яқинда бўлиб ўтган Антиструмин воқеасини олайлик, вазирлик юз фоиз тан оляпти бу передозировка эканлигини. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозир қонун олдида жавоб беришни бошлаяпти ва албатта жавоб беради ҳам. Бундан бу ёғига бундай камчиликларга йўл қўймасликни шахсан мен вазир сифатида зиммамга оламан. Тизимда камчилик ва муаммолар жуда кўп йиғилиб қолгани учун тизимли ёндошувни бошлаганмиз”, дея таъкидлаган Амрилло Иноятов. Антиструмин воеқаси 20 сентябрдан Ўзбекистонда “Ёрқин миллат” дастури бўйича болаларни йод билан таъминлаш ишлари бошланганди. Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилиши кўзда тутилганди. 21 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманидаги боғчанинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилгани хабар берилди. Дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Сўнгра жами 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Наманганда 450 нафар бола касаллангани маълум бўлди. Бунинг ортидан мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди ҳамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

  • 15 Ноябрь, 12:26
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech