18:09 (15.11.2023)
910
Пойтахтимизнинг "Hilton" меҳмонхонасида "Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш” 2-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Конгрессда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фармацевтика тармоғи етакчилари, йирик корхоналар раҳбарлари, давлат идоралари, регулятор-назорат органлари вакиллари, қурилмалар ишлаб чиқарувчи ва қуриш компаниялари вакиллари йиғилган.
Тадбирда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизациялаш бўйича йирик инвестицион лойиҳаларни ҳамда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи амалдаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Конгресснинг биринчи сессиясида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Bayer компаниясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси бошлиғи Абдулла Хакимов, БИОКАД компаниясининг МДҲ давлатлари бозорини ривожлантириш департаменти директори Юлия Уткина ўз маърузаларини тақдим этдилар. Маърузалардан сўнг иштирокчи ва спикерлар орасида кизғин баҳс-мунозаралар, ҳамда савол-жавоблар бўлиб ўтди.
"Dori-Darmon" АК Бошқарув раиси ўринбосари А. Камилов, тижорат директори Н. Ҳусанов, ривожлантириш ва инвестиция директори Б. Машариповлар ҳам мазкур тадбирда иштирок этмоқда.
Конгресс ўз ишини эртага 16 ноябрь куни хам давом эттиради.